-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Ноқонуний тўхтатилган пенсия иши қонуний ўрганилди

09.10.2018

НАВОИЙ вилоят адлия бошқармаси томонидан фу­қаро Р.Бектемированинг 2-гуруҳ ногиронлиги бў­йича оладиган пенсиясининг ноқонуний тўхтатиб қўйил­ганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасида, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Кармана туман бўлими томонидан фуқарога 2016 йил март ойидан 2018 йил август ойига қадар ҳисобланган 10 987 629 сўм 2-гуруҳ ногиронлик пенсияси ҳамда сентябрь ойи ­учун 442 448 сўм жами 11 430 077 сўм тўлаб берилди.

Шунингдек, фуқаро Д.Қудратованинг ўзи ишлаб келаётган мактаб директори томонидан ноқонуний равишда дарс соатларини қисқартириб, синф раҳ­барлигини олиб қўйганлигидан норози бўлиб қил­ган мурожаати ўрганилди. Кармана туман адлия бў­лимининг қонуний аралашувига асосан, туман Халқ таълими бўлими мудирининг буйруғи билан мазкур мурожаатни ўрганиш учун ишчи гуруҳи тузилди. Ушбу кўрилган таъсир чораси натижасида мактаб раҳбарияти томонидан асоссиз равишда фуқаро Д.Қудратованинг дарс соати қисқартирилганлиги ва синф раҳбарлиги олиб қўйилганлиги аниқланди. Шу боис мактаб директорининг буйруғи билан фуқарога 13 соат дарс ва синф раҳбарлиги қайтариб берилди.

 

Баҳодир РАВШАНОВ,

Навоий вилоят адлия бошқармаси масъул ходими