-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Акция доирасида ноқонуний қурилган уй-жойларга мулк ҳуқуқи берилмоқда

11.10.2018

ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ 2018 йил 20 ап­релда “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қув­ватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган тураржойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф ­этиш бўйича бир марталик умумдавлат акция­сини ўтказиш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармон ижросини таъминлаш юзасидан жойларда бир қатор амалий ишлар қилинмоқда.

Масалан, Сурхондарё вилоятида шу кунга қадар 490 нафар фуқаронинг ўз­бошимчалик билан қурилган тураржойларига нисбатан ҳокимликлар томонидан қарорлар чиқа­ри­либ, кадастр ҳужжатлари расмийлаштириб бе­рилди.

Шунингдек, Денов туман адлия бўлими томонидан ўтказилган тадбирда Адлия вазири иштирок этиб, унда Р.Давлетов ташаббуси билан 30 нафар фуқаронинг ноқонуний қурилган уй-жойларига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этувчи ҳоким қарорлари чиқартирилиб, фуқароларга ­кадастр ҳужжатлари тантанали равишда топширилди.

Бундан ташқари, тадбирда иштирокчиларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

 

Ҳусниддин ҚАРШИЕВ,

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими