-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Адлия вазирлигининг “Биз биргамиз” номли ижтимоий лойиҳаси амалда

14.10.2018

2018 йилнинг 14 октябрь куни пойтахтимиздаги “Экобозор” савдо мажмуасида Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ногирон ишбилармон аёллар миллий ассоциацияси ва бошқа шу каби ташкилотлар билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар 1-Республика савдо ярмаркаси ташкил этилди.

Савдо ярмаркаси Адлия вазирлигининг ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича “Биз биргамиз” номли ижтимоий лойиҳа доирасида амалга оширилди.

1-Республика савдо ярмаркаси доирасида ўз уйларида турган ҳолда турли хилдаги буюмлар, маҳсулотлар тайёрлаш билан шуғулланадиган, бироқ ўз маҳсулотларини реализация қилишда турли қийинчиликларга учраётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг тайёрлаган маҳсулотларини сотиш учун савдо мажмуаларида бевосита Адлия вазирлигининг кўмагида махсус савдо расталари ташкил қилинди.

Шунингдек, 1-Республика савдо ярмаркасида Республикамизнинг барча ҳудудларидан келган ногиронлиги бўлган шахсларнинг мазкур тадбирларда қатнашишлари учун барча шароитлар яратилиб, ҳар томонлама кўмак берилди. Уларнинг маънавий ҳордиқ олишлари учун таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастури ҳам ташкил этилди.

 

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими