-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Газетанинг 41 сони нашрдан чиқди

23.10.2018

Ушбу сонда чоп этилган маыолалар:

Мамлакат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг муҳим масаласи

Давлат мулки объектлари ва ер участ­каларига бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича 2019 йилнинг 1 апрелига қадар эксперимент ўтказилади.

БУГУНГИ кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маънавий соҳалардаги ислоҳотларнинг мақсад-муддаоси марказида инсон ва унинг манфаатларига хизмат қилишдек эзгу ғоя ётади. Сиёсий тизим бўладими, иқтисодиётнинг турли тармоқлари бўладими ёки маънавият соҳаси бўладими буларнинг барчаси ислоҳотлар қамровида бўлиб, янги давр кишилари эса ўз бошидан турли синов ва янги тартиботларга мослашувдек муҳим жараённи ўтказмоқда. 


 

 Юристларнинг адиби, адибларнинг юристи

АКМАЛ ака — юрист, қон-қони билан юрист.

Ҳамма юристлар, шу соҳада оз бўлса-да аралашиб юрган камина ҳам, олиму фузалолар ҳам қўли кўксида у кишини жабҳанинг жонфидоси эканлигини тан олишади.

Акмал ака — адиб. Шу йўлдаги оддий бир йўловчи қаторида ўзим ҳам, барча аҳли қалам ҳам буни эътироф этишига шубҳа қилмайман.


 

Тиниқ тафаккур соҳиби ҳаётининг ҳар бир лаҳзасини олтинга тенг билган академик

 

Худоёр МАМАТОВ,

юридик фанлар доктори

ЮКСАК инсоний фазилатлар соҳиби, ўзбек юриспруденциясининг йирик дарғаси академик Акмал Саидов бугун 60 ёшни қаршилади.

Акмал Саидов ҳуқуқ илмининг билимдони, замонавий юриспруденциянинг ўзига хос жиҳатларини ниҳоятда теран англайдиган, халқаро ҳуқуқ нормаларини мукаммал эгаллаган мутахассис сифатида Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки кунларидан бошлаб, мамлакатимиз тараққиётининг ҳуқуқий асосларини яратишга ва уни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшган етук ҳуқуқшунос амалиётчи олимларимиздан бири ҳисобланади.

У 1990 йил давлат ва жамият ҳаётида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган Конституция­ лойиҳасини тайёрлаш бўйича тузилган Конституциявий комиссиянинг аъзоларидан бири бўлган.


 

Янги имконият ва талаблар

Давлатимиз раҳбарининг “2019-2021 йилларда Ўз­бе­кистон Рес­публикасини инновацион ривожлантириш стра­тегиясини тас­диқлаш тўғрисида”ги Фармони билан Ўзбекистон Республикасини 2030 йилгача инновацион ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.

Стратегиянинг асосий вазифаларидан бири сифатида Ўзбе­кис­тоннинг 2030 йилга келиб глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 та илғор мамлакати қаторига киришига эришиш белгилаб қўйилмоқда.

Бугунги кунда ривожланган мамлакатларнинг тажрибасидан маълумки, иқтисодиётни юксалтиришнинг асосий параметрлари­дан бири тадбиркорлик ва ишбилармонлик ташаббусларини қўл­лаб-қувватлаш бўлиб ҳисобланади.


 

Энди алимент тўловчи ҳам хорижга чиқиши мумкин

МАМЛАКАТИМИЗДА ҳукумат қарори билан тасдиқ­лан­ган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланди. Ушбу низом ва унинг афзаллиги, юртимиз аҳли учун муҳимлиги ҳақида 2018 йил 19 октябрда Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида қуйидаги фикрлар билдирилди.

 

Ва бошқа бир-биридан қизиқ мақолаларни ўқишингиз мумкин