-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Қайтар дунё бу!

06.11.2018

ОИЛА аъзолари кечки дастурхон бошида жамулжам бўлишди.

ДИЛОРОМ ОПА: — Акромжон, уй вазифаларингни бажардингми?

АКРОМЖОН (мақтангандек бўлди): — Ҳа, албатта. Ҳамма фанлардан берилган топшириқларни тайёрлаб бўлдим. Кеча Конституция дарсидан беш баҳо олдим.

БОБОСИ: — Баракалла, Конституция сабоғидан нималарни ўргандингиз? Бизга ҳам айтиб беринг-чи.

АКРОМЖОН: — Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасида ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар, деб ёзиб қўйилган. 66-моддасига асосан, вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар. Бу дегани бобожон, бизни боқиб катта қилиш дадам билан ойижонимнинг, катта бўлганимизда эса уларга ғамхўрлик қилиш бизнинг вазифамиз.

БОБОСИ: — Яшанг, ўғлим. Конституцияда ёзилган қоидаларни яхши ёдлаб ­олибсиз. Энди унинг мағзини ва маъносини ҳам уқиб олинг. Ҳар бир ота-она фарзандларини яхши, комил инсон қилиб вояга етказиши керак. Фарзандлар ҳам, яъни­ сиз ҳам онангизга вақти келгач шундай қилинг. Қайтар дунё бу! Бундай ажойиб ахлоқ бошқа Конституцияларда йўқ ҳисоби.

АКРОМЖОН: — Тушундим, бобожон.

Фарида ҚОРАҚУЛОВА,

“Инсон ва қонун” мухбири