-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Ўзбекистоннинг эътирофга лойиқ одимлари

08.11.2018

2018 ЙИЛ 26 октябрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, Ф.Эберт номидаги жамғарманинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Шахсий дахлсизликни таъминлашнинг суд-ҳуқуқ кафолатларини мустаҳкамлаш соҳасидаги долзарб вазифалар: Ўзбекистон тажрибаси” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Конференцияни ташкил этишдан кўз­ланган мақсад қийноқларни қўл­лашнинг олдини олиш бўйича му­ваффақиятли ­амалиётлар асосида жиноят-процессуал ва жиноят-ижроия қонунчилигини янада такомиллаштиришдан иборат.

Қийноқларга қарши бутунжаҳон ташкилоти, Қийноқларга қарши Дания институти (Дания), Юристлар халқаро ассоциациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича институти (Буюк Британия) вакиллари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ва суд органлари, фуқаролик жамияти институтлари, юридик илмий жамоатчилик, таълим муассасалари ва ОАВ вакиллари иштирок этган тадбир давомида қийноққа қарши кураш бўйича халқаро стандартларнинг миллий қонунчиликка имплементация қилиниши, суд-тергов жараёнида ва жазони ижро этиш муассасаларида қийноқлардан холи бўлиш ҳуқуқини таъминлаш, қийноқлар қўлланганини самарали тергов қилиш бўйича халқаро стандартларга ўқитиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Халқаро анжуман иштирокчилари ҳуқуқий давлатнинг муҳим кўрсаткичи, давлат сиёсатидаги устувор йўналишни аниқлашга имкон берувчи эркинлик ва шахсий дахлсизликнинг ҳимоя қилиш даражаси ҳисобланишини таъкидлаб ўтишди.

 

Акмал САИДОВ,

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори, юридик фанлар доктори, академик:

— Ўзбекистон Рес­публикаси инсон ҳу­қуқ­лари ва эркинликлари соҳасидаги хал­қаро маж­­буриятлар­ни ташкиллаштиришни такомиллаштириш бўйича изчил ва босқичма-босқич, жумладан, қий­­ноқларнинг олдини олиш учун зарур ташкилий ва ҳуқуқий шарт-шароитларни яратишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августда БМТнинг Қийноқларга қарши конвенциясига қўшилиши давлатнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинлик­ларининг умумэътироф этилган қад­риятларига бўлган интилишларини яна бир бор тасдиқлади. Қамоқда сақ­ланаётган шахсларнинг ҳуқуқларига риоя қилиш бўйича бир қатор халқаро стан­дартларни тан олиш, давлат жазони ижро этиш тизимини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш масалаларига эътиборини янада кучайтирди.

“2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш­­та устувор йўналиши бўйича Ҳара­кат­лар стратегияси”ни амалга ошириш доирасида юртимизда маҳкумлар ва ҳибсхоналарда сақлаб турилган шахс­ларнинг ҳуқуқларини таъминлашга қа­ратилган жиноят-ижро тизимини ислоҳ қилиш ва либераллаштириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Президентимизнинг 2017 йил 30 ноябрдаги “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилишда муҳим ҳодиса бўлди. Фармонга кўра, Ўзбекистонда жиноят процесси иштирокчилари ёки уларнинг яқин қариндошларига нисбатан қийноққа солиш, психологик ва жисмоний тазйиқ ҳамда бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёхуд қадр-қимматни камситувчи муомала турларини қўллаш, жиноят иши доирасида ноқонуний йўл билан олинган ҳар қандай аудио ва видео ёзув ҳамда бошқа материаллардан далил сифатида фойдаланиш қатъиян ман қилинган.

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 4 апрелда қабул қилинган “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳу­қуқ ва эркинликлари кафолатларини ку­чайтириш бўйича чора-тадбирлар қа­бул қилинганлиги муносабати би­лан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қў­шимчалар киритиш тўғрисида”ги Қо­нунига кўра қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаганлик учун масъулият кучайтирилди.

Жиноят кодексида қийноққа солиш маъмурий қамоққа олинган шахсга, шунингдек, гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга, гувоҳга, жабрланувчига, жиноят процессининг бошқа иштирокчисига ёхуд уларнинг яқин қариндошларига улардан ёки бошқа учинчи шахсдан бирор-бир ахбо­рот олиш, жиноят содир этганлигига иқрорлик кўрсатуви олиш мақсадида, уларни содир этилган қилмиш учун ўз­бошимчалик билан жазолаш ёхуд бирор-бир ҳаракатни содир этишга мажбурлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ёки бошқа давлат органи ходими томонидан ёхуд унинг далолатчилигида ёки хабардорлигида ёхуд индамай берган розилиги билан бошқа шахслар томонидан қўрқитиш, уруш, дўппослаш, қийнаш, азоб бериш йўли билан ёки қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар воситасида содир этилган қонунга хилоф руҳий, психологик, жисмоний босим ўтказиш ёки бошқача тарзда босим ўтказиш, деб белгиланди.

Қийноқ ва бошқа жиноятлар тўғ­ри­сидаги даъволарни тезда ва холи­сона текшириш учун Президентимизнинг халқ қабулхоналари тизими, Президент ва Бош вазирнинг виртуал қабулхоналари, ҳуқуқ-тартибот органлари ва бошқа давлат ташкилотларининг виртуал қа­булхоналари фуқароларнинг шикоятларини ўз вақтида ва самарали кўриб чиқишини кузатиб борувчи Президент девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳи­моя қилиш, жисмоний ва юридик шахс­лар мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати яратилди.

Ушбу чора-тадбирлар Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларни бажараётганини тасдиқлайди ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва қабул қилинган халқаро мажбуриятларни бажаришда барқарор анъаналар яратиш имконини беради.

 

Джон Мак ГРЕГОР,

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, элчи:

— Ўзбекистонда фу­­қароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, ху­­су­сан, жиноий тажовузлардан ҳимоя қи­­­лиш, ­уларнинг шаъ­ни ва қадр-қим­ма­ти камситили­ши­га йўл қўй­масликка қа­­ра­тил­ган амалий саъй-ҳаракатлари эъти­рофга сазовор.

Айниқса, Президент Шавкат Мирзиёев­ ташаббуси билан ишлаб чиқилган “2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Респуб­ликасини ривожлантиришнинг­ беш­та устувор йўналиши бўйича Ҳа­ра­катлар стратегияси”да инсон ҳуқуқ­ла­рининг барча жабҳасини қамраб олгани алоҳида эътиборга молик. Бугунги кунда БМТ томонидан қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ҳамда инсон ҳуқуқларига оид барча халқаро шартномалар Ўзбекистонда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ соҳа­сидаги ислоҳотларда тўла-тўкис ўз ифодасини топмоқда.

Ўзбекистоннинг 2021-2023 йилларда БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзолигига илгари сурилганини қўллаб-қувватлайман.

Қийноқларга солишнинг ҳамда шаф­қатсиз ёки қадр-қиммат камситиладиган муаммо ёки жазолашнинг олдини олиш бўйича Европа қўмитаси (ҚОЕҚ) Европа Кенгаши томонидан 1987 йилда қабул қилинган шу номдаги Конвенцияга мувофиқ ташкил этилган.

Мазкур қўмита ваколатлари сирасига Европа Кенгашининг “Қийноқларга солишнинг ҳамда шафқатсиз ёки қадр-қиммат камситиладиган муомала ёки жазолашнинг олдини олиш Конвенцияси”га қўшилган мамлакатларнинг озодликдан маҳрум қилинган шахслар сақланадиган жойларда бўлиш, бу ерлардаги аҳ­волни ўрганиш асосида озодликдан ғай­риинсоний ёки қадр-қимматни камситадиган муомала ёки жазолашдан ҳимоя қилиш бўйича умумий маърузалар тайёрлаш киради.

Айтиш мумкинки, Ўзбекистонда бу бо­радаги саъй-ҳаракатлар ибратомуз экан­лигини ҳам таъкидлашдан мамнунман.

 

Ботир МАТМУРОДОВ,

Олий Мажлис Сенати Қонунчилик палатаси ва суд-ҳуқуқ қўмитаси раиси:

— Алоҳида ифтихор билан таъкидлаб ўтиш жоизки, яқинда Швейцариянинг Жене­ва шаҳрида бўлиб ўт­ган БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 37-сессиясида­ юртимизда инсон ҳу­қуқ­ларини ҳимоя қилиш, соҳага оид халқаро ҳамкорликни фаоллаштириш борасида изчил олиб борилаётган ишлар, шунингдек, халқаро ташкилотларнинг республикамиздаги ислоҳотларга берган ижобий баҳоси эътироф этилди. Яна бир диққатга сазовор жиҳати, юксак даражали сегмент йиғилиши доирасида Ўзбекистон илк бор 2021-2023 йиллар мобайнида Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси сифатида сайланиш истагини билдирди.

Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида инсон ҳуқуқлари бўйича етмишдан ортиқ халқаро ҳужжатларни, шу жумладан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясини, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида халқаро пактни ратификация қилган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1984 йил 10 декабрдаги “Қийноқлар ҳамда муомала ва жазолашнинг шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи турларига қарши конвенция”ни имзолаган. Айни пайтда давлатимиз Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича ташкилотнинг инсон мезони бўйича ҳужжатининг қатнашчиси ҳисобланади.

Ўзбекистонда қийноқлар ва ша­ф­қатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қим­мат камситиладиган муомала ёки жа­зо­лашнинг олдини олиш бўйича ҳам кенг кўламли тадбирлар амалга оши­рилмоқда.

Қийноқларга қарши конвенцияга қа­т­ъ­-
ий амал этилиши мамлакат парламен­ти иккала палатасининг узлуксиз диқ­қат-эъти­боридадир. Олий Мажлис Қо­нунчилик палатаси ва Сенати Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Қий­ноқлар ҳамда муомала ва жазолашнинг шаф­қатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қим­мат­ни камситувчи турларига қарши кон­венция”си қоидаларининг мамла­кат­да бажарилиши юзасидан БМТ Қий­ноқларга қарши қўмитасига миллий маърузалари кўриб чиқилиши якунларини махсус мажлисларида кўриб чиқади.

Мамлакатда жиноят, жиноят-процес­суал ва жиноят-ижроия қонун ҳуж­жатларини либераллаштиришнинг тад­рижий жараёни изчил давом эт­моқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Жи­ноят-ижроия кодексига киритилган ўз­гартиришлар асосида судгача иш юритиш босқичида тергов устидан суд назорати кучайтирилди. Шахсни тиббиёт муассасасига жойлаштириш процессуал мажбурлов чораларини қўллаш ваколатлари судларга берилди. Шу билан бирга озодликдан маҳрум этиш жойларида жазони ўташ шарт-шароитларини яхшилаш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, шу жумладан, жазони ижро этиш муассасаларнинг фаолияти устидан назорат қилишнинг самарали механизмларини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари ҳам мустаҳкамланди.

Қизғин савол-жавоб ва фикр-му­ло­ҳазаларга бой халқаро анжуман даво­мида халқаро экспертлар ва юртимиз ҳуқуқшунос олимлари томонидан Ўз­бекистон инсон ҳуқуқлари ва эркинлик­ларини ҳимоя қилиш борасида энг мақ­бул йўлдан бораётганлиги яна бир бор таъкидланиб, келгусидаги халқаро ҳамкорлик режалари белгилаб олинди.

 

Фарида ҚОРАҚУЛОВА,

“Инсон ва қонун” мухбири