-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Фуқаролар адлия бўлимларидан мамнун Тўхта ота адлия бўлимига ташаккур айтди

08.11.2018

ТЎХТА ота 5 ойдан бери кадастр идорасига қатнайди. У уй-жойи учун кадастр ҳужжатларини расмийлаштириши керак. Унда келинг, бунда келинг, дейишлар, сарсонгарчилик, оворагарчиликлар кекса отахонни ҳолдан тойдирди. Шундан сўнг отахон Ургут туман адлия бўлимига Самарқанд вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри Ургут туман филиали ходимлари хатти-ҳаракатидан норози бўлиб мурожаат қилди.

Адлия бўлими томонидан мурожаат дарҳол ўрганиб чиқилди. Қисқа муддат ичида отахонга кадастр ҳужжатлари ­олиб берилди.

Отахон таҳририятимизга йўллаган мактубида Ургут туман адлия бўлимига ўзининг чуқур миннатдорчилигини газета саҳифалари орқали етказишимизни илтимос қилган. Адлия бўлимига Тўхта отанинг ташаккурини етказамиз.

 

Таҳририят