-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди

09.11.2018

Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ушбу ҳужжат билан умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари ва тиббиёт муассасаларининг харажатлар сметалари, даромадлар ва харажатлар сметалари ҳамда штат жадваллари марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари томонидан тузилиши, рўйхатга олиниши, шунингдек тегишли жамланма сметаларига ва штат жадвалларига умумлаштирилиши белгиланди.

Шунингдек, харажат сметалари ва штат жадваллари рўйхатдан ўтказилган бюджет ташкилотлари ҳамда бюджет маблағлари олувчиларга марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари томонидан тақдим этиши лозим бўлган маълумотлар рўйхати белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 1 сентябрдан бошлаб халқ таълими туман (шаҳар) бўлимларида ва тиббиёт бирлашмаларида марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари ташкил этилган эди.