-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Адлия бўлими туфайли таълим кредити ажратилди

09.11.2018

2018 ЙИЛДА Самарқанд давлат медицина институтининг “Педиатрия” йўналишига магистр босқичига шарт­нома асосида ўқишга қабул қилиндим. Шартнома пулини “Таълим кредити” олиб тўлаш мақсадида Халқ банкининг Ургут туман филиалига мурожаат қилдим. Банк билан шартнома тузилганига қарамай, институт ҳисоб рақамига пул ўтказилиши ҳадеганда амалга ошмади. Шундан сўнг Ургут туман адлия бўлимига бордим. Адлия бўлими ходимлари мурожаатимни тинглашди. Бир кунга қолмай, ишим яхши томонга ўзгарди. Адлия бўлимининг аралашуви билан шу куннинг ўзидаёқ Халқ банки томонидан институт ҳисоб рақамига керакли маблағ ўтказиб берилди. Шундан сўнг хотиржам ўқишимни давом эттирмоқдаман. Бунинг учун адлия бўлимидан миннатдорман. Эшитишимча, адлия бўлимлари яқинда ташкил этилган экан. Шундай бўлса-да, улар қанчадан-қанча одамларга фойда келтираяпти. Адлия бўлимларига куч, ғайрат, омад тилайман!

Нурали ДАНИЯРАВ,

Самарқанд давлат медицина институти талабаси