-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

“Хавфсиз шаҳар” жамоат тартибига кўмаклашиш маркази ташкил этилади

22.11.2018

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди

Қарор билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция тугатилиб, унинг ўрнига мустақил Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ташкил этилди.

Шунингдек, қарорга мувофиқ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази ҳам тугатилиб, давлат унитар корхонаси шаклидаги Техник кўмаклашиш маркази ва “Хавфсиз шаҳар” жамоат тартибига кўмаклашиш маркази ташкил этиладиган бўлди.

Давлат инспекциясининг асосий вазифаси, жумладан почта алоқаси, ахборот технологиялари ва телекоммуникациялари хизматларининг сифатли тақдим этилишидаврий босма нашрлар, фонограммалар, аудиовизуал асарлар ва ЭҲМ учун дастурлар тарқатилишида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш устидан давлат назоратини амалга ошириш бўлса, интернетдан фойдаланувчиларини интернет тармоғи миллий сегментида ахборот хавфсизлигига пайдо бўлаётган таҳдидлар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш, шунингдек, ахборотларни ҳимоя қилиш бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатиш Техник кўмаклашиш марказининг вазифаси ҳисобланади.

“Хавфсиз шаҳар” жамоат тартибига кўмаклашиш марказининг вазифалари алоҳида қарор билан белгиланади.

Бундан ташқари қарорга кўра 2019 йил 1 январдан:

  • ахборот-коммуникация технологиялари ва бошқа техник воситаларга техник топшириқлар бўйича хулосалар Марказ билан мажбурий тартибда келишилади;
  • давлат органлари ва ташкилотларининг ахборотлаштириш объектларидаги (давлат сирлари бундан мустасно) аппарат воситалари ва дастурий маҳсулотлар мажбурий равишда Марказда аттестация ва экспертизадан ўтказилади.