-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш бўйича низом тасдиқланди

23.11.2018

Ҳукумат қарори билан Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, мазкур фестиваль хар икки йилда бир марта, 5–10 апрель кунлари Термиз шаҳрида ўтказилади.

Фестиваль Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилади.

Фестиваль доирасида:

  • бахшичилик ва достончилик санъатини ривожлантириш, бахши-шоир, оқин ва жировлар ижодининг шарқ маданияти ва санъатидаги ўрни ҳамда аҳамиятини янада ошириш ва бошқа масалаларга оид илмий-амалий конференция:
  • бахши-шоир, оқин ва жировлар ҳамда фольклор жамоаларининг Халқаро кўрик-танлови;
  • бахшичилик санъати тарихига оид кўргазма, ўзбек, форс, араб, инглиз ва рус тилларида нашр этилган илмий-тадқиқот асарлар ҳамда илмий-маърифий адабиётлар намойиши ўтказилади.   

Халқаро ҳайъат томонидан кўрик-танлов иштирокчиларининг чиқишлари иккита йўналиш бўйича баҳоланади:

  • Достон ижрочилиги йўналиши;
  • Чолғу ижрочилиги йўналиши.
  • Низомга мувофиқ, кўрик-танловда иштирок этувчилардан:
  • концертларда чиқиш тажрибасига эга бўлиши;
  • ўз давлатида ёки бошқа давлатлардаги танлов ва фестивалларда қатнашган бўлиши;
  • тегишли маданият ва санъат соҳасидаги юқори ташкилотлар ёки Фестиваль дирекцияларининг тавсияномасига эга бўлиши талаб этилади.

Кўрик-танловда чиқиш учун фонограммалардан фойдаланишга рухсат этилмайди.

Ғолиблар диплом, статуэтка ва қуйидаги миқдорларда пул мукофотлари билан тақдирланади:

  • “Гран-при” – 7 000 АҚШ доллари;
  • I-ўрин (ҳар бир йўналиш бўйича) 2 х 5 000 – 10 000 АҚШ доллари;
  • II-ўрин (ҳар бир йўналиш бўйича) 2 х 3 500 – 7 000 АҚШ доллари;
  • III-ўрин (ҳар бир йўналиш бўйича) 2 х 2 500 – 5 000 АҚШ доллари.

Халқаро ҳайъат қарорига мувофиқ лойиқ номзод топилмаганда “Гран-при” берилмайди.