-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Дунё конституциялари қабул қилинган саналарни биласизми?

03.12.2018

АҚШ Конституцияси — дунёдаги дастлабки Конституция ҳисобланиб, 1787 йилда қабул қилинган. У 7 модда ва 27 қўшимчадан иборат. Конституцияда 7 минг 762 та сўз ишлатилган.

Польша Конституцияси — 1791 йил 3 майда қабул қилинган. Кейинчалик 1952 йил 22 июнда қайта қабул қилинган ва 1989 йил 29 декабрда тузатишлар киритилган. Шунингдек, 1997 йил 2 апрелда янги Конституция қабул қилинди.

Ҳиндистон Конституцияси — АҚШ Конституциясидан фарқли ўлароқ дунёдаги энг катта ва мураккаб Конституция ҳисобланади. У 1950 йилда қабул қилинган бўлиб, уни ёзишда 21 та тилдан фойдаланилган. Ҳинд ва инглиз тиллари улар орасида энг муҳимлари саналади. Дунёда энг кўп сўз ишлатилган Конституция ҳам Ҳиндистон Конституциясидир. Унда 146 минг 385 та сўздан фойдаланилган.

Япония Конституцияси — 1946 йил 24 августда қабул қилинган. У 1946 йил 3 ноябрда эълон қилинган ва 1947 йил 3 майда кучга кирган. Шу пайтгача янги Конституцияга биронта ҳам ўзгартириш киритилмаган.

Россия Конституцияси — дунёдаги энг демократик Конституция ҳисобланади.

Амалдаги Конституцияси 1993 йил 12 декабрда умумхалқ овоз бериш йўли билан қабул қилинган. Россия Федерацияси Конституциясига мувофиқ Россия республика бошқарув шаклига эга демократик федератив ҳуқуқий давлатдир.

Германиянинг амалдаги Конституцияси — 1949 йил 23 майда Парламент кенгаши томонидан қабул қилинган, унга 1954, 1956, 1990, 1994 йилларда қўшимчалар киритилган. У 146 моддадан иборат.

Покистоннинг  амалдаги Конституцияси 1973 йил 14 августда қабул қилинган (1977-1985 йилларда бекор қилиниб, яна татбиқ қилина бошлаган, унга бир неча ўзгариш ва қўшимчалар киритилган).

Нигерияда — 1989 йил 3 майда янги Конституция қабул қилинди. Аммо социал-демократлар партияси раҳбари М.Абиола ғалаба қозонган 1993 йил 12 июндаги президент сайлови натижалари ҳарбийлар томонидан сайлов якунлари сохталаштирилган, деган баҳонада бекор қилинди ва мамлакатнинг ноҳарбий бошқарув шаклига ўтиши тўхтатиб қўйилди. Аммо, шундан кейин ҳам кетма-кет ҳарбий тўнтаришлар содир бўлиб, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий тараққиётига салбий таъсир кўрсатди.

Конституция 331 модда ва 7 иловадан иборат.

Сан-Марино республикасининг Конституцияси — 1600 йилнинг 8 октябрида давлатнинг тузилиш тизими тўғрисидаги қонунлар мажмуи — “Статут”, яъни Конституция қабул қилиниб, Катта Бош Кенгаш томонидан маъқулланган.

Австралия Конституцияси — 1900 йилда қабул қилинган. У 1901 йилнинг 1 январидан бошлаб кучга кирган.

Мальта — Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибига кирувчи республика Конституцияси 1964 йилда қабул қилинган. Унга 1974, 1987 йилларда тузатиш ва ўзгартиришлар киритилган.

Мироншоҳ ЖЎРАЕВ,

Хожа Бухорий ўрта махсус Ислом билим юрти 3-босқич талабаси