-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Ҳуқуқингни бил ва талаб қил!

06.12.2018

МАМЛАКАТИМИЗДАГИ мавжуд қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорларининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, жойларда истиқомат қилаётган фуқароларнинг ҳуқуқини билишга ва ўз вақтида ҳамда ўз ўрнида талаб қилишга йўналтириш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан “Ҳуқуқингни бил ва талаб қил” шиори остида акция тадбирлари ташкил этилиб келинмоқда. Хусусан, Касби туман адлия бўлими томонидан тумандаги “Хўжахайрон”, “Обод-юрт”, “Юксалиш”, “Касби”, “Қатағон”, “Истиқлол”, “Қоратепа” каби бир қатор МФЙлари ҳудудида жойлашган 3, 9, 12, 14 каби умумтаълим мактабларида ана шундай акция тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган тадбирларда кенг жамоатчилик вакиллари, ота-оналар, умумтаълим мактабларининг ўқитувчилари, ишчи-хизматчилари билан юзма-юз мулоқотлар ташкил этилди. Тарғибот тадбирларида меҳнат қонунчилигига риоя қилиш, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар ҳамда уларнинг олдини олишга эътибор қаратилди. Шунингдек, истеъмолчилар маданияти, уларнинг ҳуқуқлари, кам таъминланган оилалар ва вояга етмаган, боқувчисини йўқотган, ногирон болаларни ижтимоий ҳимоялаш, уларнинг нафақалар билан таъминланиши, тураржой низолари, уларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясининг ўтказилиши билан боғлиқ масалалар юзасидан ҳам ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, “Ҳар бир оила — тадбиркор” ва “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастурлари ижросининг таъминланиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги ҳамда “Таълим тўғрисида”ги қонунларнинг мазмун-моҳияти флаер ва буклетлардан фойдаланилган ҳолда содда қилиб тушунтирилди. Қолаверса, аҳолининг айни вақтдаги турмуш тарзида, яъни ишлаш ва яшаш жойларида бўлаётган муаммолари ўрганилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.

Шунингдек, Касби туман адлия бўлими бошлиғи М.Шарипов томонидан туман халқ таълимига қарашли 11-Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим ҳамда 14-­сон болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқий­ди­ган ўқувчилар ўртасида очиқ дарслар ташкил этилди. Уларда ўқувчиларга диний экстремизм ва терроризмнинг сал­­бий оқибатлари, ўқувчиларни таълим олишига доир ҳуқуқлари борасида қонунларда белгиланган кафолат­лар ва имтиёзлар, вояга етмаганлар ўртасида содир бўлаётган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, яшаш жамоат жойларида ахлоқ-одоб қоидаларига риоя қилинишига оид профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Шу ўринда айтиш жоизки, “Ҳуқуқингни бил ва талаб қил” шиори остида ўтказилаётган тадбирлар мамлакат бўйлаб ташкил этилганлиги туман ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи ота-оналар ва таълим муассасаларида ўқийдиган ўқувчилар ўртасида ҳуқуқий билимларни тарғиб қилишда катта аҳамият касб этди. Қолаверса, бу соҳада ташкил этилган тарғибот тадбирлари келажагимиз ворислари бўлган ёшларни маънан бой, жисмонан баркамол, ақлан етук ва ҳуқуқий онги юксак бўлиб ўсишига ижобий ёрдам беради.

 

Т.ШАЙМАРДОНОВ, Касби туман халқ таълими бўлими бошлиғи