-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Ғалати қонунлар (51-52 сон)

28.12.2018

Бурунди

ОХИРГИ ўн йилликда мамлакатдаги этник гуруҳлар ўртасидаги урушлар тўхтаганидан сўнг, ма­­ҳал­лий аҳоли гуруҳ-гуруҳ бўлиб югуришга чиқадиган бўлишди. Бунга иккита сабаб бор: биринчиси, ўзларида тўпланиб қолган энергияни чиқариб юбориш, иккинчи сабаб эса агар яна шундай тўқнашувлар содир бўлса, жисмоний тайёр туриш. Шу боис 2014 йилнинг март ойида мамлакат Президенти Пьер Нкурунзиза югуришни тақиқловчи қонун чиқарди. Шундан кейин гу­руҳ-гуруҳ бўлиб югурган айрим шахсларга жазо ҳам тайинланди.


 

Руминия

80-йилларда Руминиянинг ўша пайтдаги раҳбари Николай Чаушес­ку “Скрэббл” ўйинини қонун йўли билан тақиқлади. Бунга сабаб қилиб ўйинда бузғунчилик руҳиятининг кучлилиги, деб кўрсатилди. Аммо­ ҳозир тақиқ олиб ташланган ва мамлакатда “Скрэббл” ўйини федерацияси фаолият олиб боради ва турли мусобақалар уюштириб туради.


 

АҚШ

Бу маҳсулот дунёнинг кўплаб мамлакатларида кенг тарқалганига қарамай АҚШда қонун йўли билан тақиқланган экан. Хўш, нега? Бунга сабаб бола билмай тухум ичидаги ўйинчоқни еб қўйиши ҳам мумкин экан. Шу боисдан у тақиқланган.


 

Эрон

2010 йилда ҳукумат эронлик эр­каклар сочларини қандай кў­ри­нишда турмаклаш мумкинлиги ҳақида каталог чиқарди. Унга кў­ра, сочларни орқага ўриб юриш, ик­ки чети ҳамда тепасини калта қил­ган ҳолда орқа соч ўстириш тақиқланди.


 

Филиппин

Актриса Клэр Дэйнсга мамлакат­нинг Манила шаҳрига кириш та­қиқланган. Чунки у ўша шаҳарда ни­ҳояланган фильмга олиш ишларидан сўнг, шаҳар ҳақида салбий фикр билдирган. Шу сабаб бу ерда нафақат унинг келиши, балки у суратга тушган фильмлар намойиши ҳам ман қилинган.


 

Франция

“Red Bull” энергетик ичимлигини 2008 йилгача истеъмол қилиш тақиқ­ланган эди. Бунга ичимлик таркибидаги таурина кимёвий моддасининг борлиги баҳона бўл­ган. Ўшанда компания таурин моддаси бўлмаган бир қанча маҳ­сулотларини мамлакат ички бозорига киритган эди.


 

Шимолий Корея

Қора эмас, балки айнан мовий жинси кийиш тақиқланган.


 

Монако

Монакодаги “Монте-Карло” ка­зи­носига бутун дунёдан одам­лар келишади, аммо у ерга ма­ҳал­лий фуқароларнинг кириши та­қиқ­ланган. Бу тақиқлов 1860 йилда монако князи Карл III томонидан жорий этилган.


 

Германия

Агар Германияда машинангизнинг ёқилғиси тугаб, ўчиб қолса, яқин орадаги ёқилғи қуйиш шохобчасига боришга ошиқманг. Чунки бу ерда қўлингизда бўш бензин идиши кўтариб юриш ҳам тақиқланган.


 

Япония

Тунги ҳаётининг гўзал­лиги билан машҳур Япония клубларида рақс тушишнинг ман этилиши бироз ­ажабланарли туюл­са керак. Аммо бу бор ҳақиқат. 1948 йилда аҳоли тинчлигини таъминлаш мақсадида, ана шу тақиқ вужудга келган эди. Рақс тушиш учун махсус жойлар ташкил этилди. Аммо бу тақиқни 2020 йилда Токиода бўладиган ­Олимпиада ўйинлари вақтида ­олиб ташлаш кўзда тутилмоқда.


 

Интернет материаллари асосида Зуҳра аҳмедОВА тайёрлади.