-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Халқаро ташкилотлар ҳақида нималарни биласиз? (51-52 сон)

28.12.2018

БМТ — халқаро ташкилот ҳисобланиб, У 1945 йил 24 октябрда бутун инсониятни янги жаҳон урушидан сақлаб қолиш мақсадида ташкил этилган.

БМТнинг вазифалари халқаро тинч­лик­ ва хавфсизликни сақлаш бўлиб, халқ­ларнинг тенг ҳуқуқли бўлиши ва ўз тақ­ди­рини ўзи бел­гилаши қоидасига амал қилиб, миллат­лар ўртасида дўстлик муно­сабатларини ривожлантиришни, иқти­со­дий, ижтимоий, маданий муаммоларни ҳал этишда халқ­лар ўртасида хамкорлик бў­лишини таъ­минлашни кўзда тутиб, шу ­умумий мақ­садларга эришишда миллатлар ҳаракатини уйғунлаштириб турадиган марказ ҳи­собланади.

Ўзбекистон Республикаси Мус­тақиллик­ка эришгач, 1992 йилнинг 2 мартида БМТга аъзо бўлди. 1993 йилнинг 24 августида БМТнинг Тошкентдаги ваколатхонаси очил­ди.


 

ЮНИCЕФ — урушдан ке­йинги даврда Европа ва Хитой ҳудудларида болаларнинг энг муҳим эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал қилиш ­учун 1946 йил 11 декабрда ташкил этилган БМТ Болалар жамғармасидир. Дастлаб ташкилотнинг тўлиқ номи — Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузуридаги болаларга ёрдам бериш Халқаро фавқулодда жамғармаси, деб аталган бўлса, 1950 йилда эса жамғарманинг ваколатлари бирмунча кенгайди ва унинг фаолияти бутун дунё бўйлаб ривожланаётган мамлакатларда болалар ва аёлларнинг узоқ муддатли ­муаммоларини ҳал қилишга йўналтирилди. 1953 йилда ЮНИCЕФга БМТ тизимидаги доимий ташкилот мақоми тақдим этилди ва унинг номи қисқариб, ташкилот Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар Жамғармаси, деб аталадиган бўлди, бироқ дастлабки номининг қисқартмаси сақланиб қолди. ЮНИCЕФ ўз ваколатларини БМТ Бош Ассамблеясидан олади, бироқ унинг бюджети, асосан, БМТдан мустақилдир. Жамғарма фақат ҳукуматлар, ташкилотлар, корпорациялар, бизнесменлар ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадалла­ри ҳисобига молиялаштирилади.


 

ЮНЕСКО — БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича тузилган ташкилоти ҳисобланиб, 1945 йил 16 ноябр­да ташкил этилган. Унинг бош қароргоҳи Парижда жойлашган. Ташкилотга 195 та давлат аъзо ҳисобланади, 2 давлат кузатувчилик қилади ва ташқи сиёсати учун жавобгарликни зиммасига олмайдиган 10 та ҳудуд киради. Ташкилотнинг асосий мақсади таълим, фан, маданият, коммуникациялар, туризм соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш орқали тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга кўмаклашишдир. Норасмий ра­вишда “БМТ­нинг ақл лабо­ра­торияси”, деб аталади. Жа­во­ҳарлал Неру ўз вақтида ЮНЕС­КОга “инсоният виждони” дея таъриф берган.

Мамлакатимиз ЮНЕСКО Ижроия кенгаши таркибига икки марта сайланган. Ушбу ташкилот билан биргаликда халқаро миқёсда Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Фар­ғоний, Имом Бухорий, Камолиддин Беҳзод, қадимий шаҳарларимиз Бухоро, Хива, Термиз, Шаҳрисабз, Қарши, Самарқанд, Марғилон ва Тошкент, “Алпомиш” достони ва “Авесто” китоби, шунингдек, Хоразм Маъмун академиясининг юбилейлари кенг нишонланди. Бухоро шаҳри ташкилотнинг “Тинчлик тарафдори бўлган шаҳарлар” сов­рини билан тақдирланган.

Усмон Масҳафи ва Шарқ­шунослик инс­титутининг қўлёз­малар тўплами ЮНЕСКОнинг “Жаҳон хотираси” рўйхатига киритилган. 

Хивадаги “Ичан қалъа” мажмуаси, маданиятлар чорраҳаси — Самарқанд, Бухоро ва Шаҳ­рисабзнинг тарихий марказлари, шунингдек, Чотқол биосфераси ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Шашмақом, Бойсун маданий макони, Катта ашула, аския, ош, Наврўз, атлас ва адрас ишлаб чиқариш технологиялари ташкилотнинг Инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилган.

Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО билан ҳам­кор­лиги ўзбек мусиқий маданиятини асраб-авайлаш, ривожлантириш ва оммалаштиришга ҳам хизмат қилмоқда. Хусусан, ЮНЕС­КО кўмагида Самарқанд шаҳрида ҳар икки йилда бир марта “Шарқ тароналари” халқаро фестивали ўтказиб келинмоқда. Жорий йил сентябрь ойида Шаҳрисабзда илк бор Халқаро мақом санъати форуми ўтказилди.

 

Мадина ҲАМДАМОВА тайёрлади.

(давоми бор)