-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Инсон эркин яшашга ҳақли. Бу Конституциямиз талаби (51-52 сон)

28.12.2018

АВВАЛО, шуни айтиш керак-ки, Конс­титуциямизнинг 25-моддасида­ қайд этилганидек, ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга. Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас.

Эркинлик тушунчаси ўзида кўп асрлик фалсафий, маънавий ва ҳу­қу­қий қарашларни мужассамлаштира­ди. Фал­­сафий-ҳуқуқий маънода эр­­­кин­­лик­ борлиқнинг мақсади, инсон ич­ки дунёсининг ажралмас ва та­биий­ ўза­­гидир. Эркинлик ўз ҳолича, ҳеч қан­дай тўсқинликсиз ҳаёт кечириш, бош­қаларга зарар етказмайдиган барча ҳаракатларни амалга ошириш демакдир. Эркинлик — қуллик ва тут­­қунлик, жисмоний, маънавий зў­ра­вон­лик ва мажбурлов, ҳар қандай боғ­лиқлик, чек­лов, бўйсинувга қарши ту­радиган тоифа ҳисобланади.

Шу билан бирга шахсий дахлсизлик деганда, шахснинг индивидуал турмуш соҳасига ташқаридан ҳар қандай таъсир ўтказишнинг ман этилиши тушунилиб, у жисмоний ва руҳий дахлсизликни ўз ичига олади.

Давлат эркинлик ва шахсий дахлсизликни таъминлашда ҳуқуқнинг ре­гул­ятив имкониятлари билан бирга унинг ҳимоя қилиш имкониятларидан ҳам кенг фойдаланади.

Жиноят-процессуал кодексида шахс­ни мажбурий келтириш, ушлаб туриш, уй қамоғи, қамоққа олиш, шахсий тинтув ва бошқа мажбурлов чораларини қўллаш ёки тергов ҳаракатларини ўтказиш учун қонунда белгиланган ­асослар мавжуд бўлиши талаб этилади.

Шахсий дахлсизликни таъминлаш­нинг ҳуқуқий механизмлари қонуности меъёрларида ҳам мавжуд. Масалан, Адлия ва Ички ишлар вазирлигининг 2007 йил 12 январдаги “Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъ­минлаш тартиби тўғрисидаги йў­риқ­номани тасдиқлаш ҳақида”ги қўш­ма Қарорининг 39-моддасига биноан  судья­ларнинг шахсий хавфсизлигини таъ­минлаш мақсадида уларга ўқотар қурол берилади. 

Шахсий дахлсизликни ҳуқуқий кафолатловчи кейинги гуруҳга мансуб ҳуқуқлар ичида Жиноят кодексидаги ўз ҳаё­ти­га, соғлиги ва жинсий мансублигига қа­ратилган жиноий тажовузлардан ҳи­мояланиш марказий ўринни эгаллай­ди. Жиноят кодексининг 37-моддаси талабларига кўра, зарурий мудофаа ҳо­латида содир этилган, яъни мудофааланувчи ёхуд бошқа кишининг шахси ёки ҳу­қуқларини, жамият ёки давлат манфаатларини қонунга хилоф тажовузлардан тажовузчига зарар етказган ҳолда ҳимоя қилиш чоғида қилинган ҳаракат, агар зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқилмаган бўлса, жиноят деб топилмайди.

Эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳу­қуқни таъминловчи ҳуқуқий воси­та­ларнинг мустақил гуруҳини жи­ноий, маъмурий, фуқаролик ва бошқа қонунчиликдаги мазкур ҳуқуққа тажовуз қилишга қарши жавобгарликни, шундай тажовузлар оқибатида етказилган зарарни ундириш тартибини белгиловчи қоидалар ташкил этади. Уларга фуқаронинг эркинлиги ва шахсий дахлсизлигига тажовуз этилиб, унга жисмоний, ахлоқий ёки мулкий зарар етказилган тақдирда мажбурий ундирилиши кабилар киради.

2008 йилдан бошлаб Ўзбекистон Рес­публикасида ривожланган демок­ратик давлатларда оммалашган “Ха­беас корпус акт” институти татбиқ ­этил­ди ва унга кўра, қамоққа олиш ва­колати прокуратурадан судга ўт­ка­зилди. 

Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чо­раси барча процессуал мажбурлов чо­ралар ичида энг жиддий чора ҳи­соб­ланади, шу сабабдан давлатимиз то­монидан ҳозирги кунда мазкур чорани имкон қадар камроқ қўллашга катта эътибор берилмоқда.

Мустақилликка эришган илк кунлардан бошлаб қонунчиликни либераллаштириш, жиноий жазоларни енгиллаштириш жараёнлари узлуксиз давом этмоқда.  Шу жумладан, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги қонунчилик ҳам бундан истисно эмас.

Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2016 йил 21 октябрдаги  “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фу­қароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан 2017 йил 1 апрелдан бошлаб жиноятни со­дир этишда гумон қилинган шахс­ларни ушлаб туриш муддати 72 соат­дан 48 соатга қисқартирилди, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муқобил жазо турларини қўллашни кенгайтириш орқали қамоқ тариқасидаги жиноий жазо тугатилди. Судларга қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш рад этилганда муқобил эҳтиёт чораларини қўллаш ҳуқуқи берилди.

Инсоннинг эркинлик ва шахсий ­дах­л­­­­сизлик ҳуқуқини, унинг ҳаёти, соғ­ли­ғи, шаъни ва қадр-қимматига қи­лин­­ган ҳар қандай тажовузларга йўл қўй­маслик, уларнинг олдини олиш ва жа­зонинг муқаррарлигини таъминлаш дав­латнинг энг муҳим мажбурияти ҳи­собланади.

 

АКМАЛ ЭШБЕКОВ,

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Тошкент шаҳар бошқармаси Олмазор туман бўлими бошлиғи в.б

 

Жавоҳир ТЎЛАГАНОВ,

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Тошкент шаҳар бошқармаси Олмазор туман бўлими катта инспектори