-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Газеталарда чоп этилган танқидий-таҳлилий мақолаларга нега ўз вақтида жавоб берилмаяпти?

09.01.2019

ЁХУД ҚОНУНЛАРНИ МЕНCИМАЁТГАН ДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРИ 

Янги йил арафасида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бир қатор босма нашрлар – газеталар таҳририятларига 2018 йилда чоп этилган танқидий мақолаларга эътиборсиз қараган, ўз вақтида ёки умуман жавоб бермаган масъул ташкилотлар ҳақида маълумотлар юборишни сўраб мурожаат қилган эди. Тўпланган маълумотлар кишини ўйлашга, фикрлашга ундайди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Inson va qonun” газетасида 2018 йилда чоп этилган танқидий мақолалар бўйича жавоб хати юбормаган ё муносабат билдирмаган ташкилотлар ҳам анчагина. Жумладан: 

 

Мақола сарлавҳаси

Чоп этилган санаси

Мақолага муносабат билдирмаган ёки жавоб қайтармаган масъул вазирлик ва ташкилотлар

1

“Ҳоким ўринбосари ваъдасини бажармади”.

23.01.2018 й,

Фарғона вилояти прокуратураси

2

“Отангга бор, онангга бор...”.

30.01.2018 й,

Тошкент вилояти ҳокимлиги ва прокуратураси

3

“Бойназар” иншооти қачон ишга тушади?”.

30.01.2018 й

1)Самарқанд вилояти прокуратураси

2)Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

4

"Сенга пакт керакми, мана пакт...".

06.02.2018 й

Тошкент вилояти ҳокимлиги 

5

"Боғчага бормайман, ойижон!".

13.02.2018 й

Самарқанд вилояти мактабгача таълим бошқармаси

6

"Шу даражада бепарвомизми? Ёхуд жар ёқасидаги Жўнариқ".

06.03.2018 й

Тошкент вилояти ҳокимлиги

7

"Боғча опанинг иш вақти 17.30 да тугайдими?"

10.04.2018 й

Мактабгача таълим вазирлиги

 

Манба: УзА ахборот агентлиги