-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Ҳукумат қарори билан Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини яратиш ва фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

09.01.2019
Низомга мувофиқ, иш берувчи ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматларини ташкил қилиши шарт.
 
Якка тартибдаги тадбиркорлар, шунингдек фермер хўжаликларида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозими жорий этилади ёки хизматнинг функцияларини бажариш махсус тайёргарликка эга ходимга топширилади.
 
Хизмат ходимлари иш берувчидан бундай турдаги ишни бажаришга рухсати бўлмаган, тиббий кўрикдан ўтмаган, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқнома берилмаган, шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланмайдиган шахсларни ишдан четлатишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.