-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Тошкент шаҳрида “BankExpo-2019” Миллий кўргазмаси очилди

12.04.2019

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида “BankExpo-2019” кўргазмаси очилди.

Кўргазманинг асосий мақсади банк-молия соҳасидаги долзарб масалалар, вазифалар ва ушбу соҳани ривожлантириш салоҳиятини муҳокама қилиш учун профессионал ҳудуд яратишдан иборат. Мутахассислар Ўзбекистон ривожига инвестиция киритиш, шунингдек, ўзаро ҳамкорлик истиқболлари, ва “Green banking” мавзусига оид фикрлар билан алмашишди.

— Банк-молия соҳасини самарали ривожлантириш чет эл инвестицияларини жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга асос бўлади. Йирик хорижий инвестицияларни жалб этиш Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ўсишининг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Бунда замонавий технологияларни жорий этиш ва хорижий молия институтлари тажрибасини ўрганиш лозим. “BankExpo-2019” кўргазмасининг асосий мақсади — маҳаллий ва хорижий молия институтлари ва ишбилармонлик сектори вакиллари ўртасида самарали ҳамкорлик ўрнатиш ва профессионал ҳудуд яратишдан иборат. Банклар фаолиятини ривожлантириш – давлат иқтисодиёти ўсишининг асосий омилидир”, – дейди, Ўзбекистон Банклари ассоциацияси Раиси Бахтиёр ҲАМИДОВ.

Шунингдек, кўргазмада ҳар йили иштирок этиб келаётган “Ўзсаноатқурилишбанк” 2018 йил сўнгида банк логотипи ўзгариши билан биргаликда бизнес жараёнлар, хизматлар сифати ва маҳсулот турларининг ҳам такомиллашувига эришилди. “BankExpo-2019” миллий кўргазмасида Банк стенди мазкур янги бренд асосида ўзига хос замонавий услубда жиҳозланди.

Кўргазма давомида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ тузилмаларида Visa Gold картаси бўйича ҳисоб рақам очган мижозга 3 ой банкнинг депозит ячейкаларидан бепул фойдаланиш имконини берувчи сертификат тақдим этилади.

Шу ўринда Халқ банкининг кейинги йилларда эришаётган молиявий барқарорлик ва юқори ўсиш суръатлари халқаро нуфузли ташкилотлар томонидан жаҳоннинг энг нуфузли халқаро рейтинг компанияси — “Standart&Poors” агентлиги В+/В, БАРҚАРОР рейтинги билан, шунингдек, миллий Ахбор Рейтинг агентлиги томонидан доимий равишда “УЗА”, БАРҚАРОР даражаси билан Халқ банкининг фаолияти ишончли ва истиқболлидея баҳоланган. Ушбу кўргазмада Халқ банки ўзининг банк хизматлари акс этган стендлари, тарқатма материаллари, буклет ва флаерлари, малакали мутахассислар билан иштирок этди. Кўргазма павилионида ташкил этилган Халқ банки стендига йиғилган кўплаб мижозлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Латофат ЮСУБОВА,

“Инсон ва қонун” мухбири