-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Янги тизим: OpenEMIS

14.04.2019
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган беш ташаббус асосида ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, мусиқа ва санъатга қизиқтириш борасида кенг кўламли ишлар қилинмоқда. 
 
Айниқса, бу ташаббус ичида ёшларга  ахборот технологиялари ва комьпютер дастурларини ўргатиш алоҳида аҳамият касб этади.
 Шу боис ҳам Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини  ривожлантириш Маркази томонидан тизимли ишлар қилинмоқда.    
 
Хусусан, марказ ташаббуси билан "OpenEMIS" (Education Management Information System) дастури ҳозирча Тошкент вилоятининг Бўка туманида тажриба синов тариқасида жорий этилмоқда.
 
Тизимнинг афзаллиги шундаки, у орқали ҳудудлардаги мактаблар ҳақида барча маълумотларни билиб олиш мумкин. Масалан, мактаблар жойлашуви, бинонинг ижтимоий ҳолати, нечта ўқитувчи ёки ўқувчи борлиги, дарсликлар таъминоти, мактабдаги давомат, хуллас, барча маълумотлар биноан танишишингиз мумкин бўлади.
 
Бундан ташқари платформа фойдаланиш учун қулай ишланган бўлиб, барча учун очиқ бўлган маълумотларни тез ва осон топиш имконияти яратилган.
 
Азиза АБДУМАЖИДОВА
ЎзДЖТУ талабаси