-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Қонунлар такомиллашиб, тажрибалар кенгаймоқда

26.04.2019

Мамлакатимиз тарихида илк бор ўтказилаётган “Tashent Law Spring” халқаро юридик форуми дастурига кўра, Халқаро бизнес маркази (IBC) “Коканд” конференциялар залида “Давлат-хусусий шериклик: ташкил этиш ва ривожлантиришнинг глобал тажрибаси” мавзуида хорижий мутахассислар иштирокида муҳокама сессисяси бўлиб ўтди. Ушбу сессияда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директори Ғолиб Холжигитов,  Инфраструктура, консессия ва ДХШ (ETIC-PPP) бўйича гуруҳ директорлар кенгаши раиси, Европа Қурилиш тармоқлари Федерацияси (FIEC) “Консессиялар иқтисодиёти/ ДХШ” ишчи гуруҳи директори Винсан Пирон (Франция), “Газпромбанк”нинг биринчи вице-президенти Алексей Чичканов (Россия), “Independent Infrastructure and Impact Investing Group” бошқарувчи партнёри Tibo Morge (Франция), “Қозоғистон давлат-хусусий шериклик маркази” АЖ фронт-офиси вице-президенти Aydos Kobetov (Қозоғистон), Dentons Халқаро юридик фирмасининг ДХШ бўйича Россия амалиёти раҳбари Владимир Килинкаров (Россия), “Иванян и Партнеры” Адвокатлик бюроси маслаҳатчиси Павел Кутовой (Россия) иштирок этди.

Сессияда ДХШ (давлат-хусусий шериклик)  халқаро тажрибаси: қандай қилиб муваффақиятсизликлардан қочиш ва иштирокчилар манфаатини таъминлаш мумкин, Россияда ДХШга 10 йил, Қонунчиликни такомиллаштириш тенденциялари, ютуқ ва камчиликлар. Молиялаштирувчи ташкилотлар нуқтаи назари, ДХШ соҳасида Франция тажрибаси ва уни Ўзбекистонда қўллаш: мазкур тажрибадан Ўзбекистон учун қандай фойда олиш мумкин, Қозоғистонда ДХШ: шаклланиш босқичлари ва муваффақияли лойиҳалар, ДХШ соҳасини ҳуқуқий тартибга солишнинг халқаро стардантларини такомиллаштириш ва уларни ДХШ тўғрисидаги Ўзбекистоннинг янги қонунчилигида қўллаш, Европа, Осиё, Буюк Британияда ДХШ ривожланишининг глобал тенденциялари каби долзарб мавзулар муҳокама қилинди. Ташкил этилган ушбу тадбирда иштирок этган мамлакатлар мутахассислари ўз давлати қонунчилиги борасида сўз юритаркан, давлат-хусусий шерикликнинг илк пайдо бўлиш тарихи ва бугунги кун ривожи хусусида маълумотлар берди ҳамда ўзаро ҳамкорлик тажрибалар алмашилди.  

Ғолиб Холжигитов,

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директори:

-Давлат-хусусий шериклик бирор мамлакатга ёки ушбу мамлакат томонидан берилган кўрсатмалар асосида хизмат кўрсатувчи хусусий сектор учун узоқ муддатли шартнома эмас. Хусусий сектор ўзининг молиявий, техник ва бошқарув ресурсларидан фойдаланиш орқали лойиҳани илгари сурувчи куч ҳисобланади. Давлат сектори эса асосий лойиҳа активлари ( мисол учун, ер участкалари) ни тақдим этади ва юридик шартнома асосида узоқ муддатли ўзаро муносабатларни ўрнатади, ҳамда лойиҳага тайёргарчиликни молиялаштиради. Хусусий сектор ва давлат инвестицион мажбуриятлар, рисклар, масъулият ва тушумларни ажратган ҳолда биргаликда фаолият юритишади.

Алексей Чичканов,

Россия “Газпромбанк”нинг биринчи вице-президенти:

-Ҳар бир давлатда ўзига хос қонун тартиблари мавжуд. Россия қонунчилигида 20 йилдан буён давлат-хусусий шерикликга доир ҳуқуқий ҳаракатлар амалга оширилиб келинмоқда. Масалан, 2005 йилда концессия шартномаси бўйича Федерал қонун қабул қилиш, 2007 йил минимал кафолатланган даромад бўйича Федерал қонун қабул қилиш, 2012 йил Конституциявий суд тўғрисидаги Федерал қонунга киритилган  ўзгартиришлар: грант берувчининг йиғими, 2015 йилда Давлат-хусусий шериклик бўйича Федерал қонуннинг қабул қилиниши, 2016 йил Конституциявий суд тўғрисидаги федериал қонунга тузатиш киритиш ва ҳакозалар.

Tibo Morge,

“Independent Infrastructure and Impact Investing Group” бошқарувчи партнёри Tibo Morge (Франция):

-Узоқ тарихга асосланган давлат-хусусий шериклик бизнинг давлатимизда 17-асрда ҳам бўлган. Масалан, 1666 йил Канал Ду Миди имтиёзлари (қирол томонидан шаҳардаги каналларни яхшилаш), 19-асрда кенг тарқалган имтиёзлар, 1993 йил “Sapin”  давлат хизмати тўғрисидаги қонун, 2004 йил темир йўллар, газ, электр энергияси ва бошқалар делегатцияси (маҳаллий ҳукуматлар) ўртасида шериклик тўғрисидаги битим, 2008 йил шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. 2016 йил давлат харидлари бўйича буйруқлар (Европа Иттифоқининг ихтиёрий ижроси) шулар жумласидан. Бугунги кунда ҳар бир давлатда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллашиб, тажрибалари кенгайиб бормоқда.

Гулсум Шодиева,

“Инсон ва қонун” мухбири