-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Ҳамкорлик бор жойда сифат ва самара ҳам бўлади

01.05.2019

“Ўзстандарт” агентлиги Синов ва сертификатлаштириш давлат корхонаси билан биргаликда Тошкент вилоятида  сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулдан кўзланган асосий мақсад тадбиркор ва “Ўзстандарт” Агентлигининг  ҳамкорлигини ривожлантириш  уларга соҳа билан боғлиқ муаммоларни тез ва сифатли бартараф этишда кўмаклашиш. Тадбир давомида “Jurabek Laboratories” МЧЖ ҚК фаолияти билан танишилди. Корхона мамлакатимиз аҳолисини сифатли ва кенг истеъмолдаги дори дармонлар билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган. Фаолияти мабойнида корхонада ишлаб чиқарилган дори маҳсулотлари ҳам ички, ҳам ташқи бозорда ўз ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда. Шунингдек корхона 3 йўналишга асосланган ривожланиш стратегиясини амалга ошириб келмоқда:

— Дори дармон ишлаб чиқаришни юқори сифатли асбоб ускуналарга инвестиция қилиш орқали ривожлантириш;

— Ички бозорда импортнинг  ўрнини босувчи дори дармонларни ишлаб чиқариш;

— Компония салоҳиятини халқаро бозорда кучайтириш ва кенгайтириш.

Корхонада қуйидаги турлардаги дори воситалари ишлаб чиқарилади:

— Қуруқ инъекцион антибиотиклар;

— Ампула инъекциялари;

— Инфузион эритмалар;

— Капсула шаклидаги дорилар.

Шунингдек Тошкент вилоятидаги етакчи корхоналардан бири “Аngren SHakar” МЧЖ ҲК фаолияти билан ҳам танишилди. Корхона 2015 йилда ишга туширилган бўлиб, шакарқамиш ҳом ашёсидан шакар ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 330,0 минг тоннани ташкил қилади.

               

 Латофат ЮСУБОВА,

“Инсон ва қонун” мухбири