-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

“Ўзстандарт” агентлиги ҳузурида департамент фаолияти ташкил қилинди

07.05.2019

Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги раҳбарияти иштирокида “Ўзстандарт”: тадбиркорларга кўрсатилаётган амалий ёрдам ва ноқонуний ҳолатларнинг олдини олиш борасида белгиланган чора тадбирлар” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад  “Ўзстандарт” агентлиги ҳузурида Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаменти ташкил қилинганлигини Оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказишдан иборат.

Президент қарори билан “Ўзстандарт” агентлиги ҳузурида Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаментига қуйидаги вазифалар юклатилди.

 -Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонун бузилишларининг олдини олиш ва профилактика қилинишини амалга ошириш;

-Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология масалаларида тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш;

-Техник регламентлар, стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши, ўлчов бирликлари ягоналиги ва ишончлилигини таъминлаш, мажбурий сертификатлаштириш қоидалари талаблари бажарилиши устидан давлат назоратини ташкил қилиш ва амалга ошириш.

-Ушбу қарор бизга мамлакатимизни янада ривожлантириш, халқимиз ҳаётини, турмуш тарзининг фаровонлигини янада ошириш ва халқаро меҳнат тақсимотида ўз ўрнимизни топа билишимизда хизмат қилади. Мазкур департаментнинг фаолият соҳаси мамлакатимизда жаҳон стандартларига мувофиқ  келадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, соҳа йўналишлари бўйича ҳар томонлама муаммоларни бартараф этишда ёрдам беришга йўналтирилган, – дейди Департамент бошлиғи Маъруф ЖАЛИЛОВ.     

Таъкидлаш жоизки, департамент юридик шахс сифатида фаолият юритиши ва унинг фаолияти устидан умумий раҳбарлик Агентлик зиммасига юклатилди.

Вазирлар маҳкамасининг қарори билан эса Департаментнинг Низоми, меъёрий-ҳуқуқий ва молиявий асослари ва фаолиятининг устувор йўналишлари белгилиб берилди. Ушбу йўналишлар асосан тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, уларга товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда юзага келаётган тўсиқларни бартараф қилишга қаратилган. Департамент ташкилий тузилмаси ҳам ушбу вазифаларни амалга ошириш нуқтаи-назаридан шакллантирилган бўлиб, техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этиш, ўлчов бирликлари ягоналигини таъминлаш, озиқ-овқат сифати ва сертификатлаштириш қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш фаолиятнинг устувор йўналишлари ҳисобланади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Департамент собиқ вилоят стандартлаштириш ва метрология бошқармалари негизида ташкил этилган бўлса-да, моҳияти, фаолият йўналишлари жиҳатдан улардан тубдан фарқ қилади. Собиқ бошқармаларда асосий йўналиш стандарт ва бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя қилинишини назорат қилишдан иборат бўлган бўлса, департамент мутахассисларининг асосий вазифаси тадбиркорларга ушбу меъёрий ҳужжатлар талабларини бажаришда амалий ва услубий ёрдам кўрсатишдан иборат.

 Латофат ЮСУБОВА

“Инсон ва қонун” мухбири