-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Хотира мангу

08.05.2019

Тирикларни авайлаш, ўтганларни ёд айлаш иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, жанглардан омон қайтган боболаримизга, фронт ортида оғир меҳнатли кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли синовлардан ўзлигини йўқотмаган аждодларимизга меҳр-оқибат кўрсатиш халқимизга хос фазилатларидан биридир.

 Ҳар йили 9 май — Хотира ва қадрлаш байрами арафасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларга давлатимиз томонидан мукофотлар топшириш, моддий ва маънавий рағбатлантириш анъанага айланган.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки бир марталик пул мукофоти 2017 йилда 2 000 000 (икки милион) сўм ва 2018 йилда 5 000 000 (беш миллион) сўм миқдорида берилган бўлса, 2019 йилда 7 500 000 (етти миллион беш юз минг) сўм миқдорида пул мукофотлари Иккинчи жаҳон уруш фахрийларига топширилди.

— 2019 йил 23 апрел ҳолатига, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетидан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимлари ҳисобида турувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари сони 829 нафарни ташкил қилади. Шунингдек, Тошкент шаҳрида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари сони 163 нафарни, хусусан Чилонзор туманида ушбу фуқароларнинг сони 25 нафардир. Таъкидлаш жоизки, Ленинград шаҳри қамали даврида шаҳар корхоналари ва ташкилотларида ишлаган ва “Ленинград мудофааси учун” медали билан тақдирланган, “Қамалдаги Ленинградда яшаганга” нишони билан тақдирланган шахслар сони 34 нафардан иборат. Фашистларнинг концлагерларида (гетто ва бошқа мажбурий сақлаш жойларида) бўлган шахслар (тутқинлар, шу жумладан болалар) сони 57 нафарни ташкил этади — дейди Молия Вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент шахар Чилонзор тумани бўлими бошлиғи Гулнора МУРОДОВА.

Мамалакатимизда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганларнинг хотирасини абадийлаштириш, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабнинг 74 йиллиги нишонланиши муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб турли тадбирлар ташкил қилинди.

 

Латофат ЮСУБОВА,

“Инсон ва қонун” мухбири