-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Газетанинг 2019 йил 19 сони нашрдан чиқди

14.05.2019

Олий таълим тизимида қандай ўзгаришлар бор?

2019 ЙИЛ 27 апрелда Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қи­лиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.


 

“Ер сайёрасида ҳеч ким иқлим ўзгаришидан таъсирланмай қолмайди”

БУТУНЖАҲОН метеорология ташкилоти маълумотига кўра, бугунги кунгача глобал ҳарорат 1880 йилдаги даражадан 1°C га ортган. Ўзбекистонда худди шу давр учун ўртача йиллик ҳаво ҳарорати 1,6°С га кўтарилган.

Иқлим ўзгариши натижасида юз бераётган табиий офатлар бутун инсониятни ўйлантираётган энг долзарб муаммолар сирасига кириб, иқлим ўзгариши инсонлар ҳаётига салбий таъсир кўрсатмоқда ва шу боис жаҳон ҳамжамияти томонидан энг глобал таҳдидлардан бири, деб тан олинган.


 

Ёлғоннинг ёвғони ёмон

ТЕЛЕФОНДАН бошингизни кўтариб, атрофга эътибор билан қаранг! Дунё ҳали ҳам ранг-баранг, реал ҳаётда виртуал оламдан кўра гўзалроқ, маънолироқ манзарларни топасиз.

Авваллари одамлар уйқуга ётишдан олдин бир муддат бугунги куни қандай ўтгани, эртаси қандай бўлиши ҳақида ўйлар, бироз бўлса-да, эзгу ­ғоялар ҳақида фикр юритар эди. Ҳозир-чи? Бугунги кунда кўпчилигимиз ярим тун бўлишига қарамай интернетдан бошимизни кўтармаймиз. Бармоқларимиз смартфон сенсорини ёки “сичқонча”ни силаганча кўзимиз илинади.


 

Фуқаронинг иш ҳақи ундириб берилди

ФУҚАРО Раъно Ибраева Паркент туман адлия бўлимига мурожаат қилди. Унда ўзи ишлаган МЧЖ­га 2018 йил январь ойида ходимлар бўйича инспектор лавозимига ишга қабул қилиниб, МЧЖда ишлаганлигини ва 2018 йил ноябрь ойида ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаганлигини, ишдан бўшаганидан сўнг унга меҳнат фаолияти давомида берилиши лозим бўлган ойлик иш ҳақидан 10 571 713 сўм миқдорида ойлик иш ҳақи тўланмаганлигини маълум қилиб, ушбу масалада амалий ёрдам беришни сўраган.


 

Китоб беминнат устоз Китобхонлик эса маънавий эҳтиёж

КИТОБ — ақл қалъасидир. Китоб — хазина, у чексиз билим манбаи. Инсоннинг ҳаётда ундан яқин ҳамроµи, дўсти, маслаҳатчиси йўқ. Негаки, у ақлни пешловчи қайроқдир. Китобсиз дунё µидсиз гулга ўхшайди.

Китобхонлик — маънавий эҳтиёж. Китобхонлик оиладаги муҳитга ҳам боғлиқ. Маърифатли оилаларда китобга эътибор фарзандлар тарбиясида қўл келади. Фарзандини китобга қизиқтирмаган, ўқишга ўргатмаган ота-она, аслида, уни саводсиз қилиб тарбиялаган бўлади.


 

Шу йўлда сира чарчаманг!

УЗОҚ йиллардан бери Сурхондарё вилоят адлия бошқармасида халқимизга ҳуқуқий тарғиботни самарали етказишда муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир инсон фаолият юритади. Унинг мамлакатимизда ­олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳамда ҳуқуқий ислоҳотларнинг моҳиятини тўғри англаб, талқин этаётганини алоҳида тилга ­олиш жоиз. Қолаверса, у нафақат ҳуқуқий ахборот тарғиботчиси, балки аҳолига маънавий ғизо улашуви соҳиби маърифат ҳамдир. Унинг газета обунаси жараёнларидаги куюнчаклиги ва жонкуярлигини, ишга холис ва пухта ёндашувини таҳририятимиз жамоаси ҳамиша мамнуният билан эътироф этади. У ҳамма газет ўқисин, маънавий ва руҳий оламини бо­йитсин, жамиятдаги энг муҳим ўзгаришларни англаб етсин ҳамда ўзида муносабат, дахлдорлик туйғуларини шакллантирсин, шу аснода эл корига ярасин, дейдиган ҳуқуқшунос.


 

Ҳар бир инсон ортидан ёруғ из қолсин

БИЗ 17-18 ёшга кирганимизда, яъни 1964-1965 йилларда ҳам Иккинчи жаҳон урушининг мудҳиш асоратлари кетмаганди. Шу даврлар оралиғида Тошкент Давлат университетининг ҳуқуқшунослик факультетига ўқишга кирдим. Ўша пайти сиртқи бўлим бор эди. Ҳуқуқшунослик фаолиятимни 1965-1967 йилларда Андижон вилоят Адвокатлар ҳайъатида ҳисобчи лавозимидан бошлаганман. Иш жараёнимда кўплаб уруш қатнашчилари билан бирга ишлаганман.


 

Тадбиркор оқланди

ЖИЗЗАХ вилояти Ғаллаорол шаҳ­ри­­да яшовчи, муқаддам судланган Ўрол­бек Мухторов жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти судига кассация тартибида шикоят йўллади. Унда дастлабки тергов органларининг хулосаларига асосланиб, суднинг чиқарган ҳукмидан норозилигини баён этди. Шикоят ва эътирознома важлари атрофлича текширилди. Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ажримидаги кўрсатмаларнинг бажарилишини таъ­минлаш мақсадида Жиноят кодексининг 25-168 моддаси, 2-қисмининг “а”, 209-моддаси, 2-қисмининг “а” банди билан юритилган Ғаллаорол туман судининг 2012 йил 27 мартдаги ажримига биноан Амнис­тия акти татбиқ ­этилиши муносабати билан тугатилган Ўролбек Мухторов ҳақидаги олдинги 2 жилд жиноят иши, шунингдек, Ў.Мухторовнинг сўнгги ҳукмига оид мазкур 3 жилд жиноят иши ҳамда бошқа қўшимча ҳужжатлар судлов ҳайъ­ати томонидан ўрганилди. 


 

Қалтис ўйинлар

ХАЛҚАРО соғлиқни сақлаш ташкилотининг видеоўйинларга бўлган муносабати кўплпб мулоҳазаларга ўйлантирди. Унга кўра фойдаланувчиларнинг видео­ўйинларга бўлган интилиши инсон руҳий ҳолатида тартибсизликни келтириб чиқармоқда. Ушбу натижалар ­эълон қилинганидан сўнг видеоўйинлар индустрияси хавф остида қолиши мумкин.


 

Сохта хужжат тузган мудирага жиноий иш очилди

ХАЛҚИМИЗ устоз-мураббийларни, тарбиячиларни эъзозлайди, ҳурматини жойига қўяди. Аммо баъзида улар орасида касбига доғ тушираётганлар ҳам учраб туради.


 

Инвесторлар фаолиятида тижорат банклари муҳим ўринга эга

Чет эл инвесторларининг эркин фаолият юритишларида, албатта, тижорат банкларининг ўрни катта. Инвестиция жалб қилиш жараёнида турли соҳа ва тармоқларга, ҳудудларга янги технологиялар, илғор тажрибалар ҳам кириб келади, оммалашади, ривожланади. Мутахассисларнинг малака ­ошириш имкония­ти кенгаяди. Энг муҳими, тадбиркорлик жадал ривожланади.


 

Ҳаётдан сўйловчи асар

КИТОБГА ва китобхонликка муносабат юксалгани боис савдо пештахталари тобора янги номдаги адабиётлар билан бойиб бормоқда. Улар орасидан турли доира вакиллари ўзининг истагу дидига мосини топиши мумкин.

Ўзи азалдан китобсевар халқ бўлганмиз. Аждодларимиз тамаддун ривожига хизмат қиларли асарлар битиш баробарида, жаҳонга машҳур олимларнинг китобларини йиғиб, улкан кутубхоналар ҳам ташкил этган. Мирзо Улуғбекдан сўнг дом-дараксиз йўқолган темурийлар кутубхонаси тақдири ҳозиргача кўпчиликда қизиқиш уйғотади. Улуғ адиб Одил Ёқубовнинг “Улуғбек хазинаси” асарини мутолаа қилганлар ушбу кутубхонанинг маҳобати ва қиммати ҳақида яхшигина тасаввурга эга.