-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Фуқаронинг иш ҳақи ундириб берилди (2019 йил, 19 сон)

14.05.2019

ФУҚАРО Раъно Ибраева Паркент туман адлия бўлимига мурожаат қилди. Унда ўзи ишлаган МЧЖ­га 2018 йил январь ойида ходимлар бўйича инспектор лавозимига ишга қабул қилиниб, МЧЖда ишлаганлигини ва 2018 йил ноябрь ойида ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаганлигини, ишдан бўшаганидан сўнг унга меҳнат фаолияти давомида берилиши лозим бўлган ойлик иш ҳақидан 10 571 713 сўм миқдорида ойлик иш ҳақи тўланмаганлигини маълум қилиб, ушбу масалада амалий ёрдам беришни сўраган.

Ўрганиш жараёнида МЧЖ раҳбарияти томонидан фуқаро Р.Ибраева ҳақиқатан ҳам 2018 йил январь ойидан ноябрь ойигача МЧЖда ходимлар бўлими инспектори лавозимида ишлаганлигини, унинг ишлаган вақти учун тўлиқ иш ҳақи тўланмаганлигини, жамият ҳисоб рақамига пул тушиши билан биринчи навбатда ҳисоб-китоб қилинишини маълум қилди.

Ваҳоланки, Меҳнат кодексининг 154-моддасига кўра, иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шарт эканлиги белгиланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатларга кўра, адлия бўлими томонидан фуқаро Р.Ибраеванинг МЧЖдан жами 10 571 713 сўм миқдорида ойлик иш ҳақини ундириш юзасидан унинг манфаатларини кўзлаб, фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судига ­ариза билан мурожаат ­этилди ва суд томонидан ариза қаноатлантирилди. Фуқаро Р.Ибраеванинг тўланмасдан қолган иш ҳақи тўлиқ ундириб берилиши таъминланди.

 

Гулбой РОХМОНҚУЛОВ,

Паркент туман адлия бўлими бошлиғи