-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Қалтис ўйинлар (2019 йил, 19 сон)

16.05.2019

ХАЛҚАРО соғлиқни сақлаш ташкилотининг видеоўйинларга бўлган муносабати кўплпб мулоҳазаларга ўйлантирди. Унга кўра фойдаланувчиларнинг видео­ўйинларга бўлган интилиши инсон руҳий ҳолатида тартибсизликни келтириб чиқармоқда. Ушбу натижалар ­эълон қилинганидан сўнг видеоўйинлар индустрияси хавф остида қолиши мумкин.

Яқинда ушбу видеоўйинлар Олимпия ўйинлари дастурига киритилиши режалаштирилган эди-ку! — Киберспорт тўлақонли спорт тури ҳисобланиши керак — дея таъкидланган эди электрон лоббистлар мухлислари томонидан. — Бу эса Олимпия ўйинлари келажак авлод ­учун ўз мавқеини сақлаб қолиши ­учун ҳам керак.

Энди эса компьютер экрани қаршисида тонгга қадар ўтирадиганлар, “телбалар”, дея таъкидланмоқда. Бироқ Америка интернет-бизнесидан катта даромад оладиганлар геймер (ўйинчиларни) таъқиб қилишни бас қилишни талаб қилмоқда.

Британия тиббиёт ходимлари инсонларни ўз ҳаяжонларини енга олмайдиган тоифаларга ажратади. Сўнгги йиллар мобайнида ўйинга муккасидан кетиш касалига чалинганларнинг даволаниши бўйича Британия мэри янги мижозларнинг катта оқими ҳақида гапирган. Клиникада инсонларнинг ҳиссиётини бошқариш орқали уларни тузатишга ёрдам бериб, ўзини ўйин ихтиёрига топшириб қўйиш қанчалик маъносиз эканлигини тушунишига мажбур қилишади. Уларни кўриб турган нарсаларини мустақил таҳлил қилиш ва ҳиссиётлари устидан назоратни сақлашга ўргатишади. Психотерапевт Метью Прис ўйинга қарам бўлишнинг юзага келиш кўрсаткичларини камайтириш ёки ҳеч бўлмаганда ўйинга ажратилган вақтни қисқартириш кераклигини таъкидлаган.

Шифокорлар ҳали-ҳануз ушбу қарамликнинг классификацияси бўйича баҳслашмоқда. Баъзилар клиника шароитида уни даволаш мумкинлигини айтмоқда. Яъни, турли таъсирлар кўрсатиш орқали уни енгиш мумкин. Шунингдек, шифокорлар ўйин ишлаб чиқарувчиларнинг масъулиятсизлигидан хавотирланмоқда. Айниқса улар турли янги йўллар ўйлаб топишмоқда. Натижада фойдаланувчилар тобора ўйинга шўнғийди ҳамда уларнинг маҳсулотлари хариди ошиб, ўйинчилар ундан узоқлаша олмайдиган даражага етадилар.

Ҳозирда ­ўша машҳур ўйин ишлаб чиқарувчиларга нисбатан қонуний чора кўриш ҳамда ­уларни жиноий жавобгарликка тортиш талаб этмоқда. Ким шу касалликка чалинса, бундан ташқари, унда алкоголь ҳамда қимор ўйинларига бўлган қизиқиш ҳам ортади. Бу жарликка олиб бориб, ­ўша ўйинчини охири тамом қилади. Хавфсиз ўйиннинг ўзи бўлмайди, энг оддий отишмадан бошланган ўйин энг қийинларигача, шунингдек, ­уни қамраб олиб, ўйинчини худди наркотик истеъмол қилишда катта доза талаб қилгандек компьютер қаршисида янада кўпроқ ўтиришга мажбур қилади.

 

“Мир новостей” газетасининг 2018 йил 27 июнь сонидан

Мадина ҲАМДАМОВА таржимаси.