-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Ўқишни хоҳламаган ўқувчига контракт пули қайтариб берилди (2019 йил, 20 сон)

25.05.2019

БЕКОБОД шаҳар адлия бўлимига шаҳардаги 13-даҳа, 66-уй, 16-хонадонда яшовчи фуқаро Ғайрат Бобобеков мурожаат қилди. Унда 2017-2018 ўқув йилида 1997 йилда туғилган фарзанди Зилола Муродова Тиббиёт коллежига контракт асосида 2 йиллик ўқишга қабул қилинганлигини, контракт тўловининг биринчи ўқув йили учун 1 655 000 сўм миқдордаги қисмини тўлаганлиги, 2017 йилнинг сентябрь-ноябрь ойларида ўқишга қатнашиб, оилавий шароити моддий томондан оғирлашиб қолганлиги, шу боис ўқишга бормаганлиги сабабли ушбу коллежда ўқиш истаги йўқлигини билдирган. Шунингдек, тўлаган контракт тўлов пулларининг маълум бир қисмини қайтаришни сўраган. Айни пайтда Бекобод шаҳар Тиббиёт коллежи томонидан тўланган контракт пуллари қайтариб берилмаганлигини маълум қилган.

Адлия бўлими томонидан фуқаро Ғайрат Бобобековнинг мурожаати ўрганиб чиқилган вақтда, Бекобод шаҳар Тиббиёт коллежи томонидан амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб-қоидаларда кўрсатилган талаблар қўпол равишда бузилганлиги аниқланди. Шу боис фуқаро Ғ.Бобобековга конт­ракт тўловининг маълум бир қисми қайтарилиб, Тиббиёт коллежига адлия бўлими томонидан киритилган тақдимнома асосида коллежнинг тегишли ходимлари интизомий жавобгарликка тортилди.

Қаҳрамон ЖЎРАЕВ,

Бекобод шаҳар адлия бўлими бошлиғи