-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Жиноят учун жазолагандан кўра унинг олдини олган яхши (2019 йил, 20 сон)

28.05.2019

ШУНИ алоҳида таъкидлаш керакки, ички ишлар органлари тизимидаги кўплаб давлат ва нодавлат органлар, ташкилот ва муассасалар ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимига киради. Бу турли даражадаги маҳаллий қонунчиликни ҳам давлат томонидан ратификация қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳам ўз ичига олган кенг меъёрий базага эга бўлган ривожланган тизимдир. Ушбу тизим фаолиятини ташкиллаштириш тенг ҳуқуқда бир тузилмага бўйсунувчи субъектлар устидан назорат қилувчи марказлашган органлар ёрдамида ­амалга оширилади.

Ҳозирги кунда жиноятчиликка қарши фаол курашиш, унинг сабаблари ва оқибатларини ­аниқлаш соҳа вакилларининг муҳим ва энг долзарб мажбуриятидир. Субъектларнинг барча даражадаги профилактик фаолияти эса ҳар жиҳатдан тўғри ҳамкорлик қилишга боғлиқ. Ўтказилган тадқиқотимиз натижасида шу нарса маълум бўлдики, ҳозирги кундаги жиноятчилик омиллари даврлар силсиласида қисман ўзгарган, аммо ўтмишдаги жиноий усуллар ва ҳолатларга тобе равишда шаклланган.

Ташқи характердаги омилларнинг аҳамиятида ҳам энг жадал ва барча сабаблар ҳаракатини белгиловчи, жумладан, шахснинг ички руҳий жараёнлари ва бизнинг ҳолатимизда ғаразли мажбурий инструментал мотивация сифатида белгиланадиган хулқни мотивациялаш ҳал қилувчи омиллардан ҳисобланади.

Барча таҳлиллар ва изланишларни инобатга олган ҳолда таъкидлаш керакки, жиноят ­учун жазолагандан кўра унинг олдини олган маъқул. Бизнингча, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва тўхтатиш бўйича давлат сиёсатини самарали амалга ошириш ҳамда профилактика субъектларининг ўз вақтидаги ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлари унинг самарадорлигини кўпайтириш имконини беради ва шу билан аксилжамият турмуш кечираётган, алкоголь ичимликлари, гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилаётган, дайдилик ва тиланчилик билан шуғулланаётган, ҳуқуқбузарликларни содир этаётган вояга етмаганлар сонини камайтиришга ёрдам беради.

Фикримизча, самарали профилактика ­ишларини йўлга қўйиш ва яхши натижаларга эришиш учун қуйидагиларни амалга ошириш зарур:

биринчи навбатда, ҳуқубузарликларнинг содир этилишига сабаб бўладиган, кейин эса жиноятнинг содир бўлишига олиб келадиган сабаблар ва шароитларга қарши курашиш ва уларни бартараф этиш;

ёш авлоднинг ривожланиши учун қулай шароитлар яратиш, уларни маданият, спортга ошно қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш.

Профилактика тизими кўплаб органлар ва ташкилотлардан ташкил топган бўлиб, профилактика фаолиятининг самарадорлиги ва унумдорлиги уларнинг сифатли ҳамкорлик қилишига боғлиқ.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари ходимлари профилактик фаолиятни амалга оширган ҳолда, ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этилгани ҳақида фуқаролардан хабарлар ва аризаларни қабул қилади, маъмурий ишларни кўриб чиқувчи органларга тақдим этиш учун материаллар тайёрлашади, ишни келгусида муҳокама қилиш ва шахс ҳуқуқбузарликка алоқадор, деб топилса, жавоб қайтариш чора-тадбирларини кўради.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси — бу жамият ва давлат томонидан амалга ошириладиган, ҳуқуқбузарлик содир этилишига хизмат қиладиган сабаб ва шароитларни йўқ қилишга йўналтирилган, ўсмир шахсиятига нисбатан тарбиявий чораларнинг кўрилиши, якка тартибдаги профилактик тадбирларнинг амалга оширилиши, алкоголь ва гиёҳванд моддалардан бош тортишни тарғиб этувчи комплекс фаолиятдир. Ҳуқуқбузарликларни фақатгина ўз вақтида ва самарали олдини олишгина мамлакатда жиноятчилик даражасини камайтириш ҳамда жамиятни фаровон ривожлантириш гарови бўла олади.

 

Шоҳруҳ ТУРСУНОВ,

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ­вазирлиги Академияси талабаси