-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

2019 йил 21 сон

28.05.2019

Ушбу сонда чоп этилган мақолалар:

Адлия тизимидаги янги таълим даргоҳлари: юридик коллежга ўқишга кириш, у ерда таҳсил олиш қандай амалга оширилади?

МАМЛАКАТИМИЗ ҳудудларида янги таълим муассасаларининг ташкил этилиши, кадрлар тайёрлашнинг замонавий таълим йўналишлари ва мутахассислик­лари, сиртқи ва кечки бўлимларнинг очилиши, қолаверса, олий таълим муассасаларига қабул квоталарининг оширилиши, энг аввало, юрт келажаги, ёшларнинг ўз соҳасининг билимдони, салоҳиятли кадр бўлиб етишишига асос бўлади.


 

Қабул квотаси тасдиқланди: Бунинг учун ­етарлича шароит ­ҳозирландими?

Маълумки, яқинда Адлия вазирлиги тасарруфидаги юридик коллежларга ўқувчиларни қабул қилиш бўйича қабул квоталари маълум қилинди. Бу борада батафсил маълумот олиш мақсадида Тошкент давлат юридик университети проректори Дилшод ­Умаровни ҳам суҳбатга тортдик.


 

Юракнинг оғир зарблари ёки ички касалларимиз варақаси

ҲАЁТ деган чексиз уммонда сузаяпмиз. Ҳар қайси ­замонда, ҳар қандай маконда умрнинг оқ ва қора ранг­лари, яхши ва ёмон кунлари, тўғри ва эгри йўллари, чиройли ва хунук манзаралари борлиги барчамизга ­аён. Қуйидаги ҳолатлар эса юракнинг кучли ва оғир зарбларига сабаб бўлмоқда. Улар жамиятимизнинг ички касалликлари варақаси.


 

Найрангбоз...

ЖУРНАЛИСТ машаққатли ва шарафли касблардан биридир.

Афсуски, “Тафаккур чаманзори” масъ­улияти чекланган жамияти муассислигида Қашқадарё вилояти бўйича ўз ўқувчисига эга бўлган “Мўъжизавий дунё” газетасида мухбир бўлиб ишлаб келаётган Соҳиб Собировнинг (исм-шарифлар ўзгартирилган) хатти-ҳаракатлари, ушбу машаққатли касб номига доғ туширди.


 

Киссавурлар узоққа боришолмади

ПУЛ яхши нарсаю уни топиш ҳарна мушкулроқ-да. Пешона тер керак, ақл керак, фаросат керак. Мана шулар билан билакни шимариб, ишга киришилса, албатта, фойда бўлади. Аммо орамизда пул топишнинг бундай йўлини “оғир” билиб, қинғирликка қўл ураётганлар ҳам кўп учраб турибди.


 

Фирибгар инспектор халқ ишончини поймол қилди

Хизмат вазифасига астойдил ёндашадиган, ёш бўлишига қарамай ўз ­ишини яхши биладиган, ўзига бириктирилган ҳу­дудда жиноятчиликнинг кама­йиши бўйича ижобий натижалар кўрсатиб келаётган про­филактика инспектори нега фирибгарликка қўл урди?


 

Талабларга риоя этмаслик жавобгарликка сабаб бўлади

СУРХОНДАРЁ вилоят адлия бошқармаси томонидан 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизматни ташкил этишдаги фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди.


 

Ўқитувчига қўшимча ҳақ директор ўринбосарига эса интизомий жазо

ПАРКЕНТ туман адлия бўлими томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, фуқаро Шоира Аҳмедова жорий йилнинг 22 январь куни туман адлия бўлимига қилган мурожаатида 2018 йилнинг 1 сентябрь ойидан бош­лаб Паркент туманидаги 10-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳуқуқ фанидан ўқитувчи бўлиб ишлаб келаётганлиги, педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисида сертификат олганлигига қарамасдан, мактаб маъмурияти томонидан унга тоифа учун ҳақ тўланмай келаётганлигини билдириб, ушбу масала юзасидан амалий ёрдам беришни сўраган.


 

Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойга мулк ва эгалик ҳуқуқи белгиланди

БАХМАЛ туман адлия бўлими томонидан туманда жойлашган “Ўсмат” шаҳарча фуқаролар йиғини “Янги ҳаёт” қишлоғида яшовчи фуқаро М.Норбоевнинг ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойга нисбатан эгалик ва мулк ҳуқуқини собиқ турмуш ўртоғи К.Тошбоевага белгиланишини сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.


 

Ишсизлик нафақаси ва имтиёзли ордер муаммоси ҳал бўлди

Адлия вазирининг жорий йил ­апрель ойида Бухоро вилоятидаги сайёр қабулида Бухоро туманида ­яшовчи фуқаро А.Тойированинг фарзандини даволаш учун Республика болалар психоневрология шифохонасига имтиёзли ордер олишда, дори-дармон билан таъминлашда, моддий ёрдам ажратиш ҳамда иш билан таъминлашни сўраб қилган мурожаати вилоят адлия бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.


 

Дунё давлатлари жиноят кодексида совуқ қурол фойдаланувчиларига қандай жавобгарлик бор? Ўзбекистондачи?..

ЎЗБЕКИСТОНДА жиноят­чиликка қарши кураш борасида мавжуд тажриба ва анъаналарни ҳисобга олганда, айтайлик, АҚШ, Германия ­ёки бошқа хорижий мамлакатларнинг қонунларидан тўғридан-тўғри нусха кўчириш самарасиз фаолиятдир. 


 

Терговчи ким? Унинг процессуал мақоми қандай? Терговчининг вазифаси фақатгина айбловчи далилларни тўплашдан иборат эмас

ТЕРГОВЧИНИНГ ҳуқуқий мақоми ­унинг ҳуқуқ ва бурчлари, масъулияти, меъёрий ҳужжатлардан келиб чиқадиган ваколатлари билан характерланади. Ваколатлари дейилганда, фақатгина ­унинг ҳуқуқларигина (жиноят иши қўзғатиш, ишни иш юритувига олиш, тергов ва бош­қа процессуал ҳаракатларни ўтказиш юзасидан қарор қабул қилиши) эмас, балки асослар мавжуд бўлганда муайян тарзда ҳаракат қилиши ҳам тушунилади. 


 

Таниб олиш учун кўрсатиш:бу қандай жараён?

СУРИШТИРУВ ва дастлабки тергов даврида жиноят ишида таниб олиш учун кўрсатишда гумон қилинувчи ёки айбланувчи, жабрланувчи, гувоҳ, ҳимоячи, холислар, эҳтиёж сабабли эса таржимон ва мутахассис, иш юритувини олиб бораётган суриштирувчи ёки терговчи иштирок этади. Таниб олиш учун кўрсатиш бошланганда ҳар бир иштирокчига уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилади.


 

Бўка тажрибаси — бошланғич қадам

Тараққиётнинг бешта таянчи ёшлар ва хотин-қизлар ҳаётига янги маъно-мазмун бахш этмоқда

Хусусан, бешинчи ташаббусга мувофиқ, ҳудудларда тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва хотин-қизлар банд­лигини таъминлаш чора-тадбирлари дастурида 2019-2020 йилларда ҳар бир туманда енгил конструкцияли тикув-трикотаж корхоналарини қуриш ва аёллар учун иш ўринларини яратиш кўзда тутилган.