-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Масъулиятсиз ходимларга чора кўрилди (2019 йил, 26 сон)

05.07.2019

ФУҚАРОЛАРНИНГ ўзбошимчалик билан эгаллаб олган ер участкалари ёки қурилган турар-жойларига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича 2019 йил 1 майга қадар бир марталик умумдавлат акцияси эълон қилинган эди. Унга кўра, фуқаро туман ёки шаҳар Давлат хизматлари марказига ­ариза билан мурожаат этиши билан унинг ҳаракати тўхтайди. Ҳужжатлар электрон ҳаракатланишни бошлайди ва масала ҳал бўлгач, тайёр ҳужжатларни олиш лозим. Бу борада мазкур давлат хизматини кўрсатишда иштирок этувчи ваколатли идоралар мутасадди ходимлари вазифасига совуққонлик билан ёндашгани, кўпгина хатоликлар, ноқонуний ҳаракатлар ва белгиланган регламентни бузиш ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланди.

Акция доирасида Балиқчи тумани Давлат хизматлари марказига фуқаролар томонидан жами 4875 та ариза келиб тушди. Махсус комиссия томонидан 2253 нафар фуқаронинг аризаси ижобий, деб топилган ва уларга туман ҳокимининг эгалик ҳуқуқини берадиган қарори қабул қилинган. Шунингдек, 1069 та ариза рад этилиб, 980 таси бир марталик йиғим тўланиши кутилаётган, 215 та ариза эса белгиланган муддатларда кўриб чиқилмаётган ­аризалар ҳисобланади.

Жумладан, Балиқчи туман Давлат хизматлари маркази томонидан фуқароларнинг аризаларини белгиланган муддатда кўриб чиқмаган ваколатли ташкилотлар масъул ходимларининг хатти-ҳаракати юзасидан Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармасига тақдимнома киритилди. Натижада қонунбузилиш ҳолати юзасидан “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонаси Балиқчи туман филиали раҳбари Д.Нуриддинов ва масъ­ул ижрочи С.Акрамовларга ҳамда бу каби қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган комиссия аъзолари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига кўра айбдор, деб топилди ва унга нисбатан тегишли жазо қўлланилди.

 

Шерзод САТТОРОВ,

Балиқчи тумани Давлат хизматлари маркази директори