-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

2019 йил 29 сонда ўқинг...

23.07.2019

Ушбу сонда чоп этилган мақолалар:

Туризм келтираётган даромад автомобиль саноатини ҳам ортда қолдирмоқда

“БИЗДА туризм кўпинча қадимий шаҳарларимиз, тарихий-маданий ёдгорликлар доирасида чекланиб қолмоқда. Ваҳоланки, мамлакатимизнинг бетакрор табиати, миллий қўриқхоналар, тоғли ҳудудларда туризмни ривожлантириш учун катта салоҳият мавжуд. Айниқса, тиббиёт туризми, зиёрат туризми ва экотуризмни ривожлантириш нафақат иқтисодиёт, балки ижтимоий соҳалар ривожига ҳам катта туртки беради”.


 

Бобур руҳини безовта қилганлар

ТАҲРИРИЯТИМИЗГА Андижон шаҳар, Андижон 2-тор кўчаси, 13-уйда яшовчи Бахтиёр Тоҳировдан ариза келиб тушди. Унда муаллиф отаси Саломжон Тоҳиров (ҳозирда марҳум)нинг 1996 йил 25 декабрдаги шартнома ва 1997 йил 3 январдаги 1-сонли тўлов топшириқномасига биноан шаҳардаги “Карвонсарой” савдо бирлашмаси (кейинчалик “Истиқлол” савдо ишлаб чиқариш бирлашмасига айлантирилган)нинг мол-мулкларини сотиб олгани, 2007 йилда эса бу мол-мулклар ноқонуний равишда улардан тортиб олингани ҳақида баён этган ва бу борада таҳририятдан амалий ёрдам сўраган.


 

“Ўғлингизни Миллий гвардияга ишга жойлаштириб қўйишим мумкин”

ОЛТИАРИҚ туманининг Оқ бўйра маҳалласида яшовчи Маҳфуза Эрматова (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ўғли Жамолиддинни ишга жойлаштиришга жуда қийналди. Ҳеч қайси идора ёки ташкилотдан нажот бўлмагач, маҳалла фуқаролар йиғини раисига учрашди. Бироқ раис маҳалла идорасида унга боп иш йўқлигини маълум қилди. Бу жавобдан онаизорнинг тарвузи қўлтиғидан тушиб, чиқиб кетаётган эди, МФЙнинг ҳарбий ҳисоб бошлиғи Аҳмаджон Ғаниев учраб қолди. 


 

Жиноятнинг “миси” чиқди...

КУНЛАРНИНГ бирида каттагина фирманинг раҳбари бўлган Баҳодирга хабар қилишди. Уни “йўқлаяптимиш”.

— Ким экан бизни сўроқлаётган?

— Шаҳар солиқ бошқармаси ва департамент вакиллари... фирманинг ҳисоботлари билан танишайлик деяпти.


 

Мансабини суистеъмол қилган ишбилармон

БАҲОДИР Бекмуратов (исм-шарифлар ўзгартирилган) олий маълумотли бўла туриб, илгари судланганлигидан тегишли хулоса чиқармасдан 52 ёшида яна суднинг қора курсисига ўтирди.

У ёз кунларининг бирида “Чиғатой” қурилиш мажмуасида Мардон Мамараимов билан танишиб қолади. Суҳбат қизигандан қизиб гап орасида унга Мардон Мамараимов “Tibtexsavdoservis” МЧЖнинг таъсисчиси эканлигини айтади ва Баҳодир Бекмуратовга ушбу қурилиш фирмасига директор бўлишини таклиф қилади. Чунки бир пайтнинг ўзида Мардон Мамараимов “Olmazor Turg’un” ХУЖМШнинг раҳбари ҳам эди.


 

Фуқаронинг ҳайдовчилик гувоҳномаси жарима тўламасдан олиб берилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июндаги 460-сон “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2021 йил 1 январга қадар куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шартлиги бўйича талаб автоматик ёниб турувчи кундузги сигнал чироқлари билан жиҳозланмаган автомототранспорт воситаларига нисбатан татбиқ этилмайди.


 

Наманган туманида янги нотариал идора

ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ташаббуси билан бугун Наманган тумани ҳам “Обод марказ” дастури асосида тубдан янги қиёфа касб этмоқда.


 

Сансалорликка чек қўйилди

ЮНУСОБОД туман адлия бўлими томонидан фуқаро Анастасия Севияннинг мурожаати ўрганиб чиқилди. Мурожаатда А.Севиян 2001 йилда Тошкент шаҳрида туғилганлиги, лекин шу вақтга қадар у на туғилганлик гувоҳномасига, на фуқаролик паспортига эга бўлмаганлиги баён этилган. Шу боис фуқаролик паспорти олиш мақсадида кўп жойларга мурожаат қилган, натижа бўлмагач, бу борада Юнусобод туман адлия бўлимидан амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.


 

Тўланмай қолган иш ҳақи тўлаб берилди

ШАЙХОНТОҲУР туман адлия бўлими томонидан фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, ­уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш масалаларида салмоқли ­ишлар амалга оширилмоқда.


 

Туғуруқ таътилига чиқиб ишидан айрилаёзган она

Нуробод туман бўлими томонидан туман тиббиёт бирлашмасида ҳамшира вазифасида ишлаган фуқаро Х.Эргашеванинг ишга тиклаш, иш ҳақини ва моддий ҳамда маънавий зарарни ундириш ҳақидаги аризаси кўриб чиқилди.


 

Кечиккан гувоҳномалар эгасини топди

ЖАРҚЎРҒОН туман адлия бўлими томонидан фуқароларнинг мурожаатлари шахсий ҳамда сайёр қабуллар орқали қабул қилинмоқда.


 

МЕГАЛОЙИҲА

Инвестор инвесторни бошлаб келади

МАМЛАКАТ ривожини, аҳоли турмуши фаровонлиги даражасини биринчи галда иқтисодиётнинг даврий ҳолати белгилайди. Шубҳасиз, молиявий тараққиётга эришиш учун, аввало, иқтисодиётни либераллаштириш талаб этилади. Шу сабаб ҳам тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, пул-кредит сиёсатини яхшилашга мамлакатимизда айни дам алоҳида эътибор қаратилаяпти.


 

Пойтахт омили инфляцияга сабаб(ми)?

Пойтахтдан чекиниш

ДАВЛАТ статистика қўмитасининг расмий маълумотларига кўра, 2019 йил 1 июль ҳолатида мамлакатимиз аҳолиси 33523,6 минг кишини ташкил этган. 2019 йил бошидан 268,1 минг кишига ёки 0,8 фоизга ўсди. Бунда Тошкент шаҳри аҳолиси 2 538,4 минг кишини ташкил этган.