-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Савдодаги техник тўсиқларни қандай бартараф этиш мумкин?

19.07.2019

Бугун “Пойтахт бизнес маркази”да “Ўзстандарт” агентлиги ҳамда Жаҳон савдо ташкилоти ҳамкорлигида “Савдодаги техник тўсиқлар тўғрисидаги келишув” мавзуида семинар-трейнинг ўтказилди.

Тадбирда мамлакатимизда миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) битимларида назарда тутилган нормалар билан ўзаро таққослаш ва мувофиқлаштириш халқаро ташкилотлар ва ривожланган мамлакатлар билан ҳамкорликда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишнинг устунликлари, оқибатларини ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда мамлакат учун манфаатли шартларда ҳуқуқий ва институционал ислоҳотларни амалга ошириш бўйича таклифларни назарда тутувчи чора-тадбирларга ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Жумладан, тренингда Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ҳамда бошқа турли вазирлик ва идоралар мутахассислари иштирок этишди.

Семинар-тренингда Жаҳон савдо ташкилотининг ҳозирги кундаги фаолияти, савдода техник тўсиқларни қўллаш бўйича келишув, савдодаги техник тўсиқларни бартараф этишда стандартлар, техник регламентларнинг ўрни ва роли, мувофиқликни бахолаш, ички ва ташқи бозорларда юзага келаётган вазиятдан келиб чиқиб тариф ва нотариф тартибга солиш тизимини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш, ташқи савдо фаолиятини амалга оширишда нотариф тартибга солиш чора-тадбирларини қўллаш бўйича халқаро тажриба, санитар ва фитосанитар чораларни қўллаш бўйича келишув доирасида тариф имтиёзлари хақидаги мавзулар Даниэл Рамос тақдимотида намойиш этилди. Унда таъкидланганидек, ҳалол рақобат, очиқлик, бозорга кириш учун олдиндан маълум шароит, ҳақ-ҳуқуқ чекланмаган савдо, энг юқори даражадаги қулай тартиб, миллий тартибот, иқтисодий ислоҳотларни ривожлантиришга кўмак, савдога дахлдор расмиятчилик даражасининг пастлиги Жаҳон савдо ташкилотининг асосий тамойиллари дея изоҳ бериб ўтилди.

Ўтказилган семинарда ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

 

Латофат ЮСУБОВА,

“Инсон ва қонун” мухбири