-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Тадбиркорга асоссиз 2 карра ер солиғи ҳисобланди (2019 йил, 31 сон)

08.08.2019

ЎЗБЕКИСТОН Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилига “OSTEN-MIX” МЧЖ ҳисобчиси В.Ананова Шайхонтоҳур туман давлат солиқ идораси ходимлари томонидан солиқ қарзи нотўғри ундирилганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Вакиллик томонидан ушбу мурожаат ўрганилганда, ҳақиқатан “OSTEN-MIX” МЧЖ 2017 йил сентябрь ойи­дан Шайхонтоҳур туман, Гулобод мавзеси, 44А уйда ўз фаолиятини ­юритиб келаётганлиги, фойдаланилмаётган объект сифатида рўйхатга киритилмаганлигига қарамасдан Шайхонтоҳур туман ДСИ томонидан унга нисбатан асоссиз икки карра ер солиғи ҳисобланиб, ҳисоб рақамидан 5.247.015 сўм солиқ қарзи ва 1 407 сўм пеня жами 5.248.422 сўм пул ундирилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига тадбиркорлик субъекти манфаатида асоссиз ундирилган солиқ пулини қайтариш мақсадида тақдимнома киритилди. Кўрилган таъсир чораси натижасида тадбиркорнинг талаби тўлиқ каноатлантирилиб, асоссиз ечилган қарз пули қайтариб берилди.

 

Дониёр МАХМУДОВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Тошкент шаҳар ҳудудида фаолият кўрсатувчи ходими