-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Болага қаровчи тоға, нафақани олувчи эса ота (2019 йил, 31 сон)

09.08.2019

ҲАЁТНИНГ кутилмаган зарбалари, синовлари кўп. Олти ёшлигида онаси вафот этган Т.Нурмаматовнинг кўнглини энди ҳеч нарса тўлдиролмайди. Чунки онанинг ўрнини ҳеч ким босолмайди, у берган меҳрни ҳеч ким, ҳатто ота ҳам беролмайди. Онасидан айрилганига кўника олмаган ўсмир ўз отаси билан бирга яшашни ҳам хоҳламасдан тоғасиникига кетиб қолди. Шундан сўнг Навбаҳор туман ҳокимининг қарори билан тоғаси С.Рўзиқулов жияни Т.Нурмаматовга ҳомий этиб тайинланди. Аммо бола отасиникидан кетган бўлишига қарамасдан, болага боқувчисини йўқотганлиги учун бериладиган нафақани отаси олаверди.

Боланинг ўз ҳақ-ҳуқуқи бор. Г.Холиқова Т.Нурмаматовнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўраб, Навбаҳор туман адлия бўлимига мурожаат қилди. Адлия бўлими томонидан тумандаги Қоровултепа маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Г.Холиқованинг мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаатда у қайниопасининг 2003 йилда туғилган ўғли Т.Нурмаматов 2018 йилнинг ноябридан ҳозирги кунга қадар уларнинг қарамоғида эканлиги, унга тайинланган нафақани унинг отаси И.Бекмуродовдан қайтариб олиб беришни сўраган.

Аниқланишича, Т.Нурмаматов онаси Ҳ.Рўзиқулова 2009 йилда вафот этганидан сўнг отаси И.Бекмуродовнинг қарамоғида яшаб келиб, у билан ўзаро келиша олмаганлиги ­боис 2018 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб тоғаси С.Рўзиқулов ва янгаси Г.Холиқованинг қарамоғига келиб, улар билан ­яшашини билдирганлиги учун туман халқ таълими бўлими ҳузуридаги “Васийлик ва ҳомийлик” органининг 2019 йил 6 майдаги хулосасига кўра, туман ҳокимининг қарори билан Т.Нурмаматовга тоғаси С.Рўзиқулов ва Г.Холиқовалар ҳомий этиб тайинланган.

Лекин Т.Нурмаматов 2018 йил 5 ноябрдан бошлаб тоғаси Сирож Рўзиқулов ва янгаси Гулбаҳор Холиқованинг қарамоғига келган бўлса-да, 2018 йил ноябрь-декабрь, 2019 йил январь-май ойлари учун 141923 сўмдан жами 993461 сўмлик боқувчисини йўқотганлик нафақасини отаси И.Бекмуродов олиб келган.

Мурожаатни ўрганиш давомида Т.Нурмаматовга боқувчисини йўқотганлик нафақаси тўғри тайинланганлиги, бироқ фуқаро И.Бекмуродов билан ўғли 2018 йил ноябрь-декабрь, 2019 йил январь-май ойларида бирга яшамаган бўлса-да, И.Бекмуродов ўғлига тегишли бўлган жами 993461 сўмлик боқувчисини йўқотганлик нафақасини олганлиги аниқланиб, 993461 сўмлик нафақа ҳомий Г.Холиқовага нақд пул шаклида ундириб берилиши таъминланди.

 

Йигитали ЭРМАМАТОВ,

Навбаҳор туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси