-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Тадбиркор манфаатини ҳимоя қилиб... (2019 йил, 32 сон)

15.08.2019

ҲУДУДЛАРНИ комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича Пайариқ туманидаги 4-сектор раҳбари Ш.Туропов ҳамда адлия бўлими биргаликда “Ҳар бир оила — тадбиркор”  дастури ижроси юзасидан тумандаги “Навбаҳор” МФЙда сайёр қабул ташкил этилди.

Кўктепа қишлоғида яшовчи якка тартибдаги тадбиркор “Ботиров Дилмурод”  мурожаатида “Кимошди” савдоси орқали Челак шаҳри маркази ҳудудидан савдо дўкони қуриш учун ажратилган 61.25 кв метрдан иборат бўлган 19, 20, 21, 22, 23-сонли савдо дўконлари ерини сотиб олганлигини, сотиб олинган ерга новвойхона қурганлиги ва оилавий ишлатганлигини билдирди. Шундан сўнг 2011 йилда туман ҳокимлиги ходимлари “бош­қа ер майдони ва компенсация пулини берамиз”, деб новвойхонасини бузиб ташлаган. Кейинчалик туман ҳокимлиги Челак шаҳри Қумчуқ маҳалласи ҳудудидан ер майдони ажратганлигини  ва ўша жойда савдо дўкони қурганлиги, бир неча йиллардан буён туман ҳокимлиги унга ажратиб берилган савдо дўконига эгалик қарори чиқармаётганлиги сабабли бу борада амалий ёрдам беришни сўради. 

Пайариқ туман адлия бўлими ходимлари мазкур мурожаатни ўрганиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер ­участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 97-сонли Қарори билан тасдиқланган Низомнинг “фуқароларга уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган бошқа тенг қийматли ­обод тураржойни мулк қилиб бериш ва дов-дарахтлар қийматини тўлаш, бузилаётган уйлар, бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтлар қийматини фуқароларга тўлаш, шунингдек, ер участкасини олиб қў­йиш муносабати билан мулкдорларга етказилган зарарларни қоплаш” ҳақидаги 8-банди ижроси юзасидан Пайариқ туман маъмурий судининг 2019 йил 18 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан Ботиров Дилмуроднинг номига Челак шаҳри Қумчуқ маҳалласи ҳудудидан ­57.6 кв ­метр ер майдонига қурилган икки қаватли дўконга эгалик ҳуқуқини белгилаш масаласи ҳал этилди.

 

Аҳмадали ЖЎРАЕВ,

Пайариқ туман адлия бўлими бошлиғи