-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Дунёга машҳур ёзувчилар аслида ким бўлган? (2019 йил, 34-35 сон)

04.09.2019

Ҳинд муҳожирларининг ҳимоячиси

Маҳатма Ганди — Лондонда ўқиб, ҳу­қуқ­шунослик дипло­мини олди. Шундан кейин у ўз ватани Ҳиндис­тонга қайтади. Афсуски, Ҳиндистонда мутахассислиги бўйича иш топа олмайди. Кейинчалик ҳинд муҳожирларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун Жанубий Африкага боради. Ганди фаолияти давомида 1771 йилда ташкил топган Қозон императори университетининг ҳуқуқ факультетида ҳам бир неча йил ўқиди. Ҳуқуқшунослик фаолиятини янада мустаҳкамлаш учун тўрт йил давомида у қонун билан шуғулланади ва шу билан бирга Гётенинг “Ёш Вертернинг изтироблари” романини ҳамда Геттс фон Берлихингеннинг тарихий драмасини нашр эттиради.


 

Омадсиз юрист

Омадсиз юристлар орасида дунёга машҳур ёзувчилар кўпчиликни ташкил этади. Улардан яна бири Оноре Де Бальзак.

У 1816 йилда Париждаги ҳуқуқ йўналишига ихтисослашган мактабга ўқишга киради. Мактабни тамомлагач, адвокатлик фирмасида ишлаш учун баъзи жойларга мурожаат этади. Аммо бу иш унга омад эшикларини очмайди ва кундалик ҳаётида қийинчиликларга дуч келади. Шундан сўнг у ёзувчи бўлишга қарор қилади. Ёзувчилик тан олиш керакки, Бальзакка муваффақият олиб келади. Лекин ёзувчи бўлса-да, ҳуқуқшуносликдан батамом воз кечгани йўқ. Чунки Бальзакнинг кўплаб асарларида адвокатлик иши ҳақида батафсил маълумотлар келтирилган. Унинг бундай ­асарларидан шу давр адвокатлари махсус қўлланма сифатида фойдаланган.


 

2 марта ўз жонига қасд қилган адвокат

Ёзувчи Леонид Андреев 17 ёшида ўз жонига қасд қилишга уринади. Бунга сабаб нималигини эса ҳеч ким билмайди. Жони омон қолган ёзувчи орадан вақт ўтиб, Санкт-Петербург университетининг юридик факультетига ўқишга киради. Лекин ўқиш учун тўловни тўламагани сабабли университетдан ҳайдалади. Кейинчалик ўқишни давом эттириш мақсадида Москва университетининг юридик факультетига ўқишга киради. Ва қарангки, шу вақт оралиғида ҳам яна бир бор ўз жонига қасд қилишга уринади. Лекин бу аҳмоқгарчилиги муваффақиятсиз якун топади. 1897 йилда у ўқишни тугатиб, 1902 йилгача адвокатлик фаолияти билан шуғулланди. У ўз омадини ёзувчиликда ҳам синаб кўрган ва ижобий натижага эришган. Унинг 1902 йилда “Бир пайтлар” ҳикояси нашр этилиб, ҳикоя унга адабий шон-шараф олиб келади.


 

Нобель олган ҳуқуқшунос

Юридик маълумотга эга бўлган яна бир ёзувчи Морис Метерлинк. Бу ёзувчини кўпчилик “Мовий қуш” пьесасининг муаллифи сифатида танишган. Морис Метерлинк нотариус оиласида дунёга келган.

У Гент университетининг юридик факультетига ўқишга кириб, муваффақиятли тамомлаган. 1885 йилда ҳуқуқшунослик фаолияти билан шуғулланиш тўғрисида рухсатнома олган.

Морис Метерлинк юрист сифатида сезиларли танилмади. Лекин ёзувчи сифатида машҳурликни қўлга киритди. У адабиёт соҳасида 1911 йилда Нобель мукофотига сазовор бўлди.


 

Судларда дипломсиз ишлаган юрист

Александр Островский Мос­ква давлат университетининг юридик факультетига ўқишга киради. Аммо университетда ўқитувчи билан зиддиятга бориб қолганлиги туфайли диплом ололмайди. Шунга қарамай, у Москва қўшма судининг идорасида биринчи даражали ходим сифатида ишлай бошлайди. Кейинчалик Москва савдо судига ишга ўтади. Бу жойда Островский 1851 йилгача хизмат қилади.


 

Франц Кафканинг очилмаган Хислати

Франц Кафкани танимаган одам бўлмаса керак. У Прагадаги Чарлз университетида юридик фанлар доктори илмий даражасига эга бўлган. Кафка университетни имтиёзли тугатгандан сўнг, суғурта бўлимида расмий лавозимга эга бўлади. Бу ердаги ишларнинг унга ажабланарли жиҳати йўқ эди. Чунки у 13 йил давомида суғурта ҳодисаларини тергов қилиш ва текшириш билан шуғулланган.


 

Қидиришда исковчи итлардан фойдаланишни татбиқ этган судьялар

Жон Филдинг туғма ожиз бўлишига қарамай, акасининг катта судья бўлиб етишишига сабабчи бўлган. Натижада, Филдингнинг ­акаси шаҳарнинг катта судьяси лавозимига тайинланади. Жон Филдингнинг ноёб қобилияти бор эди. Яъни у жиноятчиларнинг овозларини мустақил равишда таниб оларди. Шунинг учун Bow-Street номли шаҳарда “Кўр тумшуқ” лақаби билан танилди. У ёзувчилик билан шуғулланар эди. 1752 йилнинг январь ойида Филдинг даврий нашрларда иш бошлайди. Шундай қилиб Филдинг кўпроқ пул ишлаш мақсадида театр учун кўплаб сценарийлар ёзишни бошлади. Бу эса, ўз навбатида расмийларнинг эътиборини ўзига тортди. Натижада, унинг бу меҳнатлари самараси саҳнадаги сиёсий ҳазилларни тақиқловчи “Театр цензураси” тўғрисидаги актнинг пайдо бўлишига ўз ҳиссасини қўшди. Шу сабабли, Филдинг театрни тарк этиб, қонунчилик соҳасидаги фаолиятини давом эттирди.

Шу вақт оралиғида уйланиб, 2 фарзанднинг отаси бўлди. Шунинг билан бирга, унинг адабий карьераси ҳам ривожланиб борди. Тарихчи М.Тревелнанинг сўзларига кўра, Жон Филдинг ва унинг акаси XVIII асрда Лондоннинг энг яхши судьялари бўлишган. Ака-укалар фаолияти давомида суд тизими ва қамоқхона шароитларини яхшилаш учун кўп иш қилдилар. Судья ваколатидан фойдаланган ҳолда улар, Лондоннинг машҳур полиция бўлинмаси билан ҳамкорликда Bow-Street шаҳари бўйлаб қидиришда исковчи итлардан фойдаланиш тизимини яратди.

Рус тилидан Гулҳаё НУРМЕТОВА таржимаси.