-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

2019 йил 36 сонида...

11.09.2019

Ушбу сонда чоп этилган мақолалар:

Адлиядан янги ташаббус: энди ҳуқуқий мададга муҳтож бўлмайсиз. Чунки...

ХАЛҚИМИЗГА хос буюк қадриятлардан бири оқибат тушунчасидир. Бу одамларнинг бир-бирига меҳр кўрсатиш, кўмаклашиш, қўллаб-қувватлаш, бир сўз билан айтганда, мадад бериш туйғулари орқали намоён бўлади. Муҳими, мадад ҳеч қачон бирон манфаат кутиб кўрсатилмайди. Унинг ўлчови ҳам, баҳоси ҳам йўқ. Мадад қалбнинг саховати, эзгуликнинг нишонаси, белгисидир. Луғатларда мадад сўзига қуйидагича таъриф берилган: яъни далда бўлувчи моддий ёки маънавий ёрдам. Демак, мадад ортида миннат ётмаса бу тушунча оқибатга айланади.


 
Обуна — 2020 адлия идоралари биз билан!

— ХИТОЙДА бўлганмисиз-йўқми билмадим. Мен 2018 йил май ойида Хитойда бўлганимда, (ўша пайтда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати эдим) уларнинг ҳайратга соладиган, ўрнак олса арзийдиган бир жиҳатига қойил қолдим. Истироҳат боғлари, тарихий-маданий ёдгорликлар, кўнгилочар масканларда одамлар (асосан ўрта ва кекса авлод вакиллари) газета ўқир экан. Хитойда обуна бўлмаганлар ҳам газета ўқиши мумкин. Қандай қилиб дейсизми? Ҳукумат 16,8 миллиард юань сарфлаб, мамлакат миқёсида 600 мингта махсус газета ўқиш хоналарини қуриб фойдаланишга топширган. Шаклан кутубхоналарга ўхшаш бу масканларда ­одамлар газеталарнинг янги сонини бепул ўқиш­лари мумкин.


 

Коррупция — тараққиётга таҳдид

КОРРУПЦИЯ муаммоси ва унга қарши кураш масаласи ҳозирги даврнинг энг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Чунки бу иллатнинг кенг қулоч ёйиши ўта салбий оқибатларга олиб келади. Коррупция, хусусан, демократик жараёнларнинг амалга ошишига тўсқинлик қилади, иқтисодий ривожланишнинг секинлашиши, кадр­лар сифатининг пасайиши ва оқибатда барча соҳаларнинг оқсашига, уюшган жиноятчиликнинг илдиз отишига, ҳукуматга бўлган ишонч йўқолиши ва ижтимоий-сиёсий беқарорликка сабаб бўлади.


 

Уй ҳайвонларига паспорт нимага керак?

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистонда ҳайвонларга пас­порт берилади ва бунинг учун тўлов ундирилади” деган хабар анча шов-шувга сабаб бўлмоқда. Гап Ҳайвонларнинг эгаларидан идентификация қилиш хизматлари учун ундириладиган тўловлар миқдори ва шартлари тўғрисидаги низом ҳақида кетмоқда.


 

Судьялар олий мактаби

Мамлакатимиз суд тизимида яна бир тарихий воқеа

2019 ЙИЛ 4 сентябрь куни Президентимиз Қарори билан мамлакатимиз тарихида илк бор ташкил этилган Судьялар олий мактабида 2019/2020 ўқув йили учун бир йиллик магистратура таълим дастури бўйича ўқув курсининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.


 

Нолегал даромад ортидан қуваётганлар қонун “нигоҳи”дан беркина олмайди

ЖИНОЯТЧИЛИККА қарши курашишда Президентимизнинг: “Ҳар бир жиноятнинг илдизигача етиб бориш, жамиятда жиноятчиликка қарши курашиш иммунитетини шакллантириш керак. Акс ҳолда, жиноятнинг оқибатлари билан овора бўлиб юраверамиз. Бундай кайфият билан ишлашга йўл қўймайман”, деган фикрлари келгуси ҳаракатларимиз учун дастуриламал вазифасини ўтамоғи лозим.


 

Тил ўзбекнинг ўзбеклиги, ўзлигидир...

ГАПНИ сал узоқдан бошлашга тўғри келади. Мустақилликдан анча йил илгари шифохонада даволанаётганимда беморлар билан телевизор томоша қилиб ўтирсак, бир гуруҳ маданият ва санъат арбобларининг давра суҳбатига оид кўрсатув бош­ланиб қолди. Улар орасида Халқ таълими вазири ва комсомол ташкилотининг етакчиси ҳам бор эди. Кўрсатув ўзбек тилида олиб борилаётганди. Вазир ва комсомол етакчиси ҳар гал гапириш навбати келганда тиллари каловланиб қолишар, шунда беихтиёр рус тилида гапиришар, бошловчининг саволларини яхши илғамай “нима деяпти у”, дегандай елка қисишар, бошловчи ноилож уларга саволнинг маъносини рус тилига таржима қилиб берар эди. Бундай шармандали ҳолат ойнаи жаҳон орқали бутун мамлакатга намойиш этилаётган эди.


 

Пармонович пенсияга чиқмоқчи “Пармонов” эса халал бермоқда

СОБИҚ шўролар даврида жуда кўп фуқароларимизнинг исм-шарифлари иш юритиш ҳужжатларида хато ёзилиши оқибатида айримлар бугун пенсияга чиқиш жараёнларида турли қийинчиликларга дуч келаётганлигига гувоҳ бўлаяпмиз. Ана шундай саргардонлардан бири Навбаҳор туманидаги М.Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Рустам Пармонович Эшмуродовдир. У туман адлия бўлимига фамилияси нотўғри қайд этилганлиги боис ишлаган иш ҳақларини пенсияга чиқиш учун қўшмаётганларидан норози бўлиб мурожаат қилган. Адлия бўлими томонидан фуқаронинг мазкур мурожаати ўрганиб чиқилди. 


 

Солиқ қўйган “тузоқ” 33 кишини маошсиз қолдирди

АДЛИЯ идоралари халқнинг дардини тинглабгина қолмай, уларнинг муаммоларини ижобий ҳал этишда ҳам катта таж­рибага эга.


 

Иш ҳақлари ундириб берилди

КОГОН туман адлия бўлими томонидан “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ 5-сон қурилиш монтаж бош­қармаси унитар корхонаси томонидан корхонада ишлаб келаётган ишчи-ходимлар ўртасида сайёр қабул ўтказилди.


 

Ходим ўз ишига тикланди

2019 йил 8 июль куни Кегейли туман Адлия бўлимига Кегейли тумани “Жузим бағ” ОФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Аллаярова Заравшан Азатбаевна тумандаги 10-сонли мактаб­гача таълим бўлимида 2015 йил 18 декабрь кунидан 0.5 штат бирлигида тарбиячи ёрдамчиси ва 0,5 штат бирлигида хўжалик бекаси лавозимларида ишлаганлигини ва 2018 йилнинг 9 мартидан бола туғиш таътилида бўлганлигини ва 2019 йил июнь ойида ишга чиқиш учун борганида мактабгача таълим бўлими мудираси Б.Торемуратова сиз вақтинча бош­қа фуқаронинг ўрнида ишлагансиз ва сиз тўғридан-тўғри ишдан бўшагансиз, деб рад жавобини берганлигини айтиб мурожаат қилган.


 

Тураржой таъмирлаб берилди

ҚЎРҒОНТЕПА адлия бўлими томонидан тумандаги Учқун маҳалласида ўтказилган сайёр қабул жараёнида фуқаролар Гаитов Аъзамжон, Мамадалиева Дилафруз ва Кахарова Нилуфар томонидан мурожаат келиб тушган.


 

Иш ҳақи ундирилди

БУХОРО шаҳар адлия бўлими томонидан фуқаро Темиров Яҳёнинг мурожаатини ўрганиш давомида, “Бухоро таъмирлаш-тиклаш хизмати” давлат унитар корхонасида дурадгор лавозимида ишлаб келиб, 1.138.500 сўм миқдорида ойлик иш ҳақини ололмаётганлиги аниқланди.