-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Пармонович пенсияга чиқмоқчи “Пармонов” эса халал бермоқда (2019 йил, 36 сон)

14.09.2019

СОБИҚ шўролар даврида жуда кўп фуқароларимизнинг исм-шарифлари иш юритиш ҳужжатларида хато ёзилиши оқибатида айримлар бугун пенсияга чиқиш жараёнларида турли қийинчиликларга дуч келаётганлигига гувоҳ бўлаяпмиз. Ана шундай саргардонлардан бири Навбаҳор туманидаги М.Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Рустам Пармонович Эшмуродовдир. У туман адлия бўлимига фамилияси нотўғри қайд этилганлиги боис ишлаган иш ҳақларини пенсияга чиқиш учун қўшмаётганларидан норози бўлиб мурожаат қилган. Адлия бўлими томонидан фуқаронинг мазкур мурожаати ўрганиб чиқилди.

Фуқаро Р.Эшмуродов мурожаатида 1974 йилдан 1976 йилга қадар Навбаҳор туманидаги собиқ “Бухоро” колхозида ишчи бўлиб ­ишлаганлиги, бироқ архив томонидан берилган маълумотномада 1974-1976 йилларда собиқ “Бухоро” колхозидаги иш ҳақи китобларида унинг фамилияси “Пармонов”, деб нотўғри ­ёзилганлиги сабабли, ушбу даврлар пенсиясига қўшиб ҳисобланмаслиги маълум қилинганлиги, иш ҳақи китобларидаги Рустам Пармонов номига ёзилган иш ҳақларини ўзига тегиш­ли эканлиги фактини тасдиқлаш учун судга ­ариза киритиб беришни сўраган.

Мурожаатни ўрганиб чиқиш давомида Р.Эшмуродов ҳақиқатан ҳам 1958 йил 22 июлда Навбаҳор туманида туғилганлиги, унга тегишли бўлган туғилганлик ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномаларда, НТ №8380835-сонли ҳарбий гувоҳномасида “Эшмуродов Рустам Пармонович” номи қайд этилганлиги сабабли, 1974-1976 йилларда собиқ “Бухоро” колхозидаги иш ҳақи китобларида “Пармонов Рус­там” номига юритилган иш ҳақи тўғрисидаги ҳужжатлар унга тегишли эканлиги ҳақидаги юридик аҳамиятга эга бўлган фактни белгилаш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича Нав­баҳор туманлараро судига ариза киритилиб, суднинг 2019 йил 31 майдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилди.

 

Нурали ИСРОИЛОВ,

Навбаҳор туман адлия бўлими бошлиғи