-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

“SAXOVAT” да медиа тур

18.09.2019

“Ўзстандарт” агентлиги ҳамкорлигида журналистлар учун “SAХOVAT” компаниясида медиа тур ташкил қилинди.

Мақсад ОАВ ушбу компания иш фаолияти билан яқиндан таништириш ва бу ҳақда кенг жамоатчиликни хабардор қилишдир. Медиа турда ўзимизни ички бозорни 46 хил турдаги маҳсулоти билан таъминлаб турган компания аслида қай йўсинда иш олиб боради, қанчалик гигиена қоидаларига амал қилади шу ва бошқа саволларга жавоб олиш имконини берди. 

Паррандачилик фермаси 2016 йилда ташкил қилинган бўлиб, ишлаб чиқариш майдони 54 гектарни ташкил қилади. Компаниянинг асосий вазифаси сифатли маҳсулотларни етказиб бериш ва энг талабчан мижозлар талабларига жавоб берадиган ишончли хизмат кўрсатишдир. Пухта ишлаб чиқилган логистик маҳсулотни ишлаб чиқариш пайтидан дўконда харидор сотиб олгунга қадар бўлган вақтни максимал равишда минималлаштиришдир.

— Кўриб турганингиздек замонавий технологиялардан фойдаланган холда 46 хил турдаги маҳсулотлар билан нафақат ички бозор қолаверса чет давлатларга яъни Россия, Дубайга  ҳам экспорт қилмоқдамиз. Таъкидлаш жоизки, олдинига 12 хил турдаги маҳсулотлар билан иш бошлаганмиз. Биз товуқни “ROSS 308 Venger” турини 12-27 хил турдаги табиий ингредентлар буғдой, шпрот, маккажўхори аралашмалардан ташкил топган озуқалар билан етиштирамиз. Паррандачилик фермамизда 12 та инкубаторхона мавжуд бўлиб, жўжалар 35 кунда етилади ва 80 фоиз бўлакларга бўлинган, 20 фоиз бутун товуқ ҳолида сотувга чиқарилади. 596 нафар ходим иш билан таъминланган ва улар учун ҳам қулай шарт-шароитлар яратилган. Ҳозирда ойига 600 тонна маҳсулот ишлаб чиқараётган бўлсак, эндиликда 11000 тоннага етказишни режалаштирганмиз дейди, — Экспорт менежери Ахрор КАРИМОВ.

 

Латофат ЮСУБОВА,

“Инсон ва қонун” мухбири