-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

2019 йил 38 сонда ўқинг...

25.09.2019

Ушбу сонда чоп этилган мақолалар:

Орзуларни оловга отма!

ЯШАШ яхши, яхши яшаш ундан ҳам яхши, дейишади. Яхши яшашни ҳамма ҳам ўз қаричи билан ўлчайди. Кимдир бу бахтни ўз оиласи бағрида, ўз ватани тупроғида, деб билса, яна кимдир шоҳона ҳаёт илинжида хорижда ишлаб, пул топишни афзал билади. Аммо ҳар ерда бор тошу тарози, деганларидек, хорижда ҳам тиллодан тахт ясаб қўйилмаганлигини англаганингизда эса кеч бўлади.


 

Ғайриқонуний буйруқ бекор қилинди

Нурота туман адлия бўлими томонидан ўтган давр мобайнида фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиб, фуқаролик ишлари бўйича судларга даъво аризалари киритилди. Жумладан, Нурота туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази меҳнат инспектори Р.Жабборовнинг ноқонуний ишдан бўшатилганлиги ҳолати юзасидан туман адлия бўлими судга меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқни ғайриқонуний, деб топиш, аввалги ишига тиклаш, мажбурий прогул кунлари учун иш ҳақи ва маънавий зарарни ундириш юзасидан даъво ­аризаси киритди.


 

Раҳбар жаримага тортилди

ЯНГИҚЎРҒОН туман адлия бўлимига “Янгиқўрғон Қишлоқ ­ичимлик сув” УКнинг 18 нафар ишчи ва собиқ ходимлари корхонадан ойлик маошларини ололмаётганидан норози бўлиб шикоят қилишган.


 

Катта миқдордаги алимент пуллари эгаларига етказилди

БУГУНГИ кунда фуқаролар алимент пуллари ўз вақтида етказиб берилмаётганлигидан норози бўлиб, турли давлат органларига мурожаат қилмоқда.


 

Тунги кафеларни юритишнинг ўз қонун-қоидаси бор!

ЖАРҚЎРҒОН туман адлия бўлими томонидан туман ДСИ, молия, савдо саноат палатаси билан ҳамкорликда Вазирлар Маҳкамасининг “Тунги вақтда фаолият ­юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори моҳиятига бағишланган семинар ўтказилди. 


 

Тўланмай келаётган иш ҳақи ундирилди

НАМАНГАН вилоят Уйчи туман адлия бўлимига Наманган вилоят Уйчи туман МТП АЖнинг ишчиси ­Ш.Убайдуллаева ва яна шу корхонанинг 4 нафар ишчи-ходими жами 6 746 104 сўм ойлик иш ҳақини ундириш борасида шикоят қилган. Ҳаттоки, ходимлар бир неча маротаба Уйчи туман Халқ қабулхонасига ҳамда Уйчи туман ҳокимлигига мурожаат қилишига қарамасдан ҳеч қандай натижа бўлмаган.


 

Инобатга олинмаган стаж

АБДУАҲАД Нарзуллаев узоқ йиллар ишлади, меҳнатидан роҳат топди. Топган ҳалол пулига оила боқди. Кексалик эшик тақиллатиб келгач, пенсияга чиқиш учун ҳужжатларини тайёрлади. Қаранг-ки, Абдуаҳад акага 19 йиллик иш стажи белгиланиб, 265 500 сўм нафақа пули тайинланди. 


 

Кечиримлилик ўзбек халқига хос фазилат

Самарқанд вилоят адлия бошқармасида Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди билан ҳамкорликда “Жазони ўташ жойларидан озод қилинган, афв этилган шахсларни, муқим тураржойга эга бўлмаган шахсларни жамиятга ижтимоий интеграция қилишда – ҳуқуқий саводхонликнинг ўрни” мавзуида тадбир ўтказилди.


 

Ўн бешинчи фирибгарлик

Наманганлик Махпират Бурхонова (исм-шарифлар ўзгартирилган) фирибгарлик кўчасига қадам қўйиб, Жиноят кодексининг 168-моддаси, 2-қисми, “в”-бандида назарда тутилган жиноятни содир этганда 27 ёшда эди. Ўшанда жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судининг 2008 йил 28 октябрдаги ҳукмига биноан унга нисбатан 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш жазоси тайинланиб, 2 йил синов муддати белгиланганди.


 

Гап талашди ва...

ОДАМ ҳар қандай вазиятда хатти-ҳаракатини бошқара билиши керак. Негаки, унга ақл-идрок берилган. Баъзида эсимизни йўқотиб қўямиз. Натижада афсус-надомат чекамиз. Қилган ишимиздан пушаймон бўламиз. Аммо кеч бўлади.


 

Оқибатда ор қолмадими?

МАНА шу муйилишдан бурилсак, ўзимизнинг қишлоқ бош­ланади. Машина чамбарагини ўнгга буриб, тезликни ­ошираётган Камол биздан сал нарида қўлидаги ҳассаси билан “тўхта” ишорасини қилаётган кекса ёшдаги отахонни кўриб, машинани тўхтатди. Отахон орқа ўриндиққа жойлашди, ҳол-аҳвол сўраб йўлда давом этдик.


 

Аёлда ор ва ғурурнинг йўқлиги миллат фожиасидир

ОЛЛОҲ аёлни муқаддас қилиб яратди, бардошини гулдан эмас, тошдан, меҳрини туп­роқдан эмас, қуёшдан қилиб яратди. Елкасига нимаики юкни юклаган бўлса, албатта, уддасидан чиқишига ишончни қўшиб яратди. Шунинг учун ҳам ҳар қандай даврда, ҳар қандай замонда, ҳар қандай жамиятда аёлга энг муҳтарама зот — Она сифатида эҳтиром кўрсатилган. Аёлнинг елкасида қанча юку, қанча масъулият борлигини барчамиз яхши биламиз. Аёлнинг масъулиятсизлиги, эътиборсизлиги, беорлиги нималарга олиб келиши мумкинлигини ҳам жуда яхши тушунамиз.


 

Ўзлигингни унутма!

БАРЧА замонларда ва ҳар бир жамиятда аёл ­улуғланиб келинган. Айниқса, миллатимиз оналари бўлмиш хотин-қизларимиз ўзининг ор-номуси, ҳаёси ва иффати билан жаҳон аҳли ичра танилгани муболаға эмас. Инчунин, аёл киши, аввало, она сифатида қадрланади. Қуръони каримнинг бир нечта оятларида онани эъзоз­лашга, унинг ҳаққини адо ­этишга буюрилган. Шунинг­дек, муқаддас Ҳадисларда ҳам оналар эъзозланган.


 

Етказилган моддий зарар ундирилди

ТОШКЕНТ шаҳар адлия бошқармасига фуқаро Х.Азимов ўзига тегишли савдо дўкони давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қў­йилганлиги сабабли компенсация ­олишда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.


 

Нури ёқади-ю, пули чақадими?

ҲАР бир нарсанинг ўлчови бўлганидек, ­электр ­энергияси ёхуд табиий газ, тоза ­ичимлик сувининг ҳам ҳисоби бор. Энг муҳими, бу бебаҳо бойликларимизнинг сарф-харажатини назорат қиладиган, мутасадди идора ва ташкилотлар бор. Шундай бўлса-да, айримлар, давлатнинг, назорат органларининг кўзини шамғалат қилиб, коммунал хизматлар ҳақини тўлашдан бош тортаётган товламачилар ҳам учраб туради.


 

Осиё ёшлар конференцияси — ёшлар юксалишидаги яна бир қадам!

БУГУН мамлакатимизда келажак ворис­лари бўлмиш биз ёшларни тинч ва фаровон заминда, бахтли ва саодатли ҳаёт кечиришимиз, ҳар томонлама комил инсонлар бўлиб вояга етишимиз учун барча имкониятлар яратилиб, кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда.


 

Маъмурий Ислоҳотлар: Кучли фуқаролик жамияти сари

МАМЛАКАТИМИЗДА маъмурий соҳадаги қонунчиликни либераллаштириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2017 йил 1 июндан маъмурий судлар ташкил қилиниб, маъмурий ҳуқуқбузарликлар юзасидан ишлар, фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги, маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни маъмурий судларда кўриб чиқиш амалиёти жорий қилинди. 


 

Обод қишлоқ, обод маҳалла ва равон йўллар

ЙЎЛЛАР олисларни яқин, оғирларни енгил қиладиган, элларни-элларга, давлатларни-давлатларга боғлайдиган беғараз дўст ва қадрдон ҳамроҳдир. Неча йиллар, неча асрлар ўтса ҳамки, йўллар ўз йўлини йўқотмайди, эзгу манзилларга кўприк бўлиб қолаверади. Йўлларнинг бехатар бўлиши эса кўп жиҳатдан унинг созлигига боғлиқлигини барчамиз яхши биламиз.