-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Ғайриқонуний буйруқ бекор қилинди (2019 йил, 38 сон)

27.09.2019

Нурота туман адлия бўлими томонидан ўтган давр мобайнида фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиб, фуқаролик ишлари бўйича судларга даъво аризалари киритилди. Жумладан, Нурота туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази меҳнат инспектори Р.Жабборовнинг ноқонуний ишдан бўшатилганлиги ҳолати юзасидан туман адлия бўлими судга меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқни ғайриқонуний, деб топиш, аввалги ишига тиклаш, мажбурий прогул кунлари учун иш ҳақи ва маънавий зарарни ундириш юзасидан даъво ­аризаси киритди. Суднинг ҳал қилув қарорига асосан, ­аризачи Р.Жабборов билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқ ғайриқонуний, деб топилди, фуқаро аввалги ­ишига тикланди, мажбурий прогул кунлари ­учун ­2 788 122 сўм иш ҳақи ва 500 000 сўм миқдорида маънавий зарар ундирилди.

Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмасининг 65 нафар собиқ ва ишлаётган ишчи ходимларига улар билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси, 2-қисми, 1-бандига мувофиқ бекор қилинганлиги муносабати билан бугунги кунга қадар тўлаб берилмаётган Меҳнат кодексининг 109-моддасига мувофиқ ишдан бўшатиш нафақалари ҳамда икки ой учун моддий ёрдам пуллари суд тартибида ундириб берилди.

       

Азиз Аҳмедов,

Нурота туман адлия бўлими бошлиғи