-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Кредит маблағи ажаратилди

27.09.2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи ходимлари томонидан Бектемир туманидан рўйхатдан ўтган “ISTAL” МЧЖ раҳбари Р.Талибжановнинг “Микрокредитбанк”АТБ Элликқалъа филиали томонидан кафолат хатидаги мажбуриятларини бажармаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Унга кўра, “ISTAL” МЧЖ томонидан “Эл-жаннат қуши” ФХга етказиб берилган 2 (икки) дона котёл учун “Микрокредитбанк” АТБнинг Элликқалъа филлиали томонидан 2019 йил 24 июнь куни фермер хўжалигига котёл етказиб берилганидан сўнг, яъни юк хатига асосан 10 кун ичида кредит ҳисобидан тўлаб беришга 01-18/535-сон билан рўйхатдан ўтган кафолат хати берилган.

Ваҳоланки, 2019 йил 28 июндаги 72-сонли юк хатига, шунингдек 16-сонли ҳисоб-фактурага кўра 2 (икки) дона котёл етказиб берилган.

“ISTAL” МЧЖ томонидан 2019 йил 18 июль куни  “Микрокредитбанк”АТБ Элликқалъа филиалига тўланмай қолган пулларга эътироз хати юборилган. Лекин тадбиркорнинг эътироз хатига филиал томонидан жавоб берилмаган.

Натижада вакил ходимлари аралашувидан сўнг “Микрокредитбанк”АТБ Элликқалъа филиали томонидан 100,0 миллион сўм миқдорида кредит маблағи ажаратилиб, “ISTAL” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.

Д.Насретдинов.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи ходими