-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

“Таҳририятингиз қизимнинг соғайишига сабабчи бўлди”

03.05.2018

— ҚИЗИМ Сожида Пардаева узоқ  йиллардан буён туғма юрак нуқсони касаллигидан азият чекарди. Шу боис бир неча бор вилоят кардиология марказида даволанди. Муолажаларга қарамай, қизимнинг ҳаётини фақатгина жарроҳлик йўли билан сақлаб қолиш мумкинлигини айтишди. Ушбу операция эса мураккаб бўлганлиги, ҳозирда вилоят кардилогия марказида бу операцияни ўтказиш учун шарт-шароит йўқлиги боис,  уни Тошкентга, Рес­публика кардиология марказига олиб бориш зарур эди. Операция учун эса 35-40 миллион сўм кетар экан.

Уч нафар фарзандимиз бор. ­Оиламизни базўр тебратиб келаяпмиз, бунча пулни қаердан топардик? Бунинг устига қизим С.Пардаевага ногиронлик пенсияси ҳам тайинланмаган эди. Бу борада бир неча бор ТМЭКга мурожаат қилдик. Натижа бўлмаётганди.

Лекин дунёда меҳрибон инсонлар кўп экан. Таҳри­риятингизга йўллаган мурожаатимдан сўнг фар­зандим С.Пардаевага Жар­қўрғон туман бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан 2-гуруҳ болаликдан ногиронлик пенсияси тайинланди.

Қувонарлиси, АТ “Халқ банки” қи­зимни ҳаётга қайтарди, яъни банк томонидан кредит ва бошқа маблағлар ажратилиб, Тошкент шаҳрида жар­роҳлик амалиёти ­амалга оширилди. Ҳозирда амбулатор шароитида да­воланмоқда.

Менинг фарзандимни ҳаётга қай­тарган барча раҳм­дил инсонларга оиламиз номидан миннатдорчилик билдираман. Фарзандлар камолини кўриб юриш барча юртдошларимизга насиб этсин.

Феруза АШУРОВА,

Жарқўрғон туман, Истиқлол маҳалласи