-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ ТАРМОҚЛАРИГА УЛАНИШ БЎЙИЧА ТАРТИБ СОДДАЛАШТИРИЛДИ

06.05.2018

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги қарори билан Юридик ва жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Мазкур Регламент билан Юридик ва жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш учун рухсат бериш муддатлари ва тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилди, давлат хизматини кўрсатиш жараёнида иштирок этадиган субъектлар ўртасида ўзаро алоқаларни фақат электрон шаклда ахоборот алмашинуви орқали амалга ошириш йўлга қўйилди.

Жумладан, иссиқлик ўрнатмаси ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишга рухсат бериш муддати 16 иш кунидан 5 иш кунига қисқартирилди.

Шунингдек,  иссиқлик ўрнатмаси ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишга рухсат бериш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар сони 15 тадан
5 тага камайтирилди.

Бундан ташқари, мурожаат этувчилар юридик ва жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича туман (шаҳар) давлат хизмати марказларига ўзи келган ҳолда ёки Ягона интреактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши мумкин.

Сўнгги янгиликлар: