-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Инновацияларни ривожлантиришнинг янги механизми ишлаб чиқилди

10.05.2018

 

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майда “Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан:

·    Олий таълим муассасаларида илмий ишлар бўйича проректор лавозими ўрнига илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозими киритиш;

·    Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий тадқиқот муассасалари директорларининг илм-фан бўйича ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида турдош соҳадаги олий таълим муассасалари илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимига тайинланиши белгиланди;

·    Олий таълим муассасалари тузилмаларида инновация жамғармалари ва илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлинмаларини ташкил этиш назарда тутилган;

·   Инновацион ривожланиш вазирлиги таркибида Илм-фан ва илмий-техник тадқиқотларни ривожлантириш бошқармаси тузилди.

Эндиликда олий таълим муассасалари илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари ҳамда давлат ва ҳўжалик бошқарув органлари, ЎФанлар академияси илмий-тадқиқот муассасалари директорларини илм-фан бўйича ўринбосарлари лавозимига тайинлаш Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Шу билан бирга, илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор ва илмий-тадқиқот муассасалари директорларини илм-фан бўйича ўринбосарлари инновация фаолияти, илмий-инновацион ишланмаларни жорий этиш ва тижоратлаштириш масалалари якуни бўйича бевосита Инновацион ривожланиш вазирлигига ҳисобдордир.

Мазкур қарор билан, Инновацион ривожланиш вазирлиги йилига камида икки марта илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлар ва илмий-тадқиқот муассасалари директорларини илм-фан бўйича ўринбосарлар илмий-инновацион фаолиятини баҳолаш бўйича Президенти девонига маълумот киритиши белгиланди.

Инновация жамғармаларини ташкил этиш инновацион маҳсулотларни тижоратлаштиришдан келиб тушган даромадлар ва тўлов контракт маблағларининг 5 фоиздан кам бўлмаган миқдордаги (Олий таълим муассасалари томонидан иш ҳақи, стипендия ва бошқа жорий чиқимлар қоплангандан сўнг) даромадлардан ташкил этилади.

Жамғарманинг маблағлари:

·    Илмий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларни рағбатлантириш;

·    Илмий-лаборатория ускуналари,сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмларни харид қилиш;

·    Илмий-тадқиқот инфратузилмасини шакллантириш ва янгилаш, илмий ходимларни моддий рағбатлантириш;

·    Инновацион фаолият билан боғлиқ бошқа харажатларни амалга оширишга йўналтирилиши белгиланган.

Шунингдек, Олий ўқув муассасалари илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлинмаларининг асосий вазифа ва йўналишлари қуйидагилардан иборат:

-Бозорни тизимли таҳлил қилиб бориш ва инновацион маҳсулотларга (ишлар, хизматларга) бўлган талаб даражасини, ўз-ўзини қоплаш муддатини баҳолаш, инновацион маҳсулотларнинг тижоратлаштириш билан боғлиқ рентабеллик ва таваккалчиликни ўрганиш;

-Юқори тижорат салоҳиятига эга ва уни амалга оширишга тайёр, ўзлаштириш учун истиқболли бўлган лойиҳаларни танлаб олиш;

-Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун инвесторлар, шериклар ва бошқа кизиқиш билдирган шахсларни жалб қилиш;

-Янги технологияларни ва инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқаришни жорий этиш мақсадида саноат корхоналари билан ҳамкорлик қилиш.

Эндиликда илмий муассасалар бир қатор имтиёзларга эга бўлдилар. Жумладан, мазкур Қарор билан 2022 йил 1 январгача бўлган муддатда:

белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхатларга асосан илмий-тадқиқот муассасалари томонидан олиб кириладиган дастурий таъминот, реактивлар, сарфлаш материаллари, бутловчи қисмлар, илмий ускуналар учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун ундириладиган йиғимлар бундан мустасно);

илмий-тадқиқот муассасалари барча турдаги солиқлар (бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмалари бундан мустасно) ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод этилди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва ташкилотлар биргаликда ҳар йили ўтказиладиган “InnoWeek.Uz”– Инновацион ғоялар ҳафталигини ташкил этишади ва бунда инновацион ғоялар муаллифлари, республикада инновацияларни татбиқ этишга ўз ҳиссасини қўшган тадбиркорлар, ташкилотчилар ва ҳомийлар моддий рағбатлантирилади.

 

Сўнгги янгиликлар: