-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Ҳалол туризм нима?

10.05.2018

Ҳаётимизда “ҳалол луқма” деган иборани кўп маротаба ишлатамиз. Ҳозирда бу атама туризм атамасига ҳам ишлатилаяпти.

Аслида “Ҳалол туризм” ўзи нима? У оилавий ҳордиқ чиқариш, ҳамёнбоп тураржойларда тунаб, сифатли, озода овқатланиш шохобчаларида таомланиш ҳамда исрофгарчиликни хуш кўрмайдиганлар учун яратилган хизмат туридир.

2017 йилда йилда “Ҳалол туризм” бўйича “Grescent Rating” ташкилоти томонидан тузилган рейтингда Ўзбекистон 28-ўринни эгаллаган. Биринчи ўнталикка эса Малайзия, Индонезия, Марокаш ва Туркия мамлакатлари ўрин олган.

Булар орасидан бизга тил, дин ва маданият жиҳатдан яқин бўлган, қардош Туркияга ўзбекистонликлар кўпроқ саёҳатга боришади. Туркияда туризм анча ривожланган, айниқса “Ҳалол туризм”. Шундай экан туризм соҳасида улардан кўп нарсаларни ўрганишимиз мумкин.

Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш, айниқса, зиёрат туризми салоҳиятини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан етти мамлакат фуқаролари учун виза тизимининг бекор қилиниши Ўзбекистонга бўлган қизиқишнинг янада ортишига замин яратади.

“Radisson Blu Hotel Tashkent” меҳмонхонасида бўлиб ўтган тадбир шу мавзуга бағишланди. Туркия, хусусан, “ҳалол туризм” йўналишида фаолият юритаётган “Wome Deluxe” оилавий меҳмонхонаси ва “Nisantasi” шифохонасининг фаолияти ўрнак сифатида кўрсатилиб, Ўзбекистонлик туроператорлар ва туризм соҳаси мутахассисларига бу борада керакли маслаҳатлар ва тавсиялар берилди.

Мадина ҲАМДАМОВА,

“Инсон ва қонун” мухбири