-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Коррупцияга қарши экспертиза: тафсилотлар аниқлаштирилди

07.06.2018

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш методикасига тузатишлар киритилди (1.06.2018 йилда 2745-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган).  

Биринчидан, коррупцияга қарши экспертизанинг асосий мақсадлари белгиланди – лойиҳаларда коррупциоген омиллар юзага келишининг олдини олиш ва фош этиш ҳамда уларни кейинчалик бартараф этиш.

Иккинчидан, ноаниқ, бажарилиши қийин ва (ёки) жисмоний ва юридик шахсларга малол келувчи талабларни ўз ичига олган коррупциоген омиллар рўйхати кенгайтирилди. Юридик ва жисмоний шахсларнинг хулқ-атвори ва фаолиятини бир-бирига боғлиқ бўлмаган ва асосланмаган тарзда тартибга солишда акс этадиган, ижтимоий муносабатлар иштирокчиларининг эркинлиги чекланишига олиб келиши мумкин бўлган муносабатларни керагидан ортиқ ҳуқуқий тартибга солиш ҳам улар жумласига киради.

Маълумот учун: методика коррупциоген омилларнинг учта асосий тоифасини кўрсатади:

  • ҳуқуқни қўлловчи учун умумий қоидалардан истисноларни асоссиз даражада кенг доирада назарда тутиш ёки асоссиз қўллаш имкониятини белгиловчи;  
  • ноаниқ, бажарилиши қийин ва (ёки) жисмоний ва юридик шахсларга малол келувчи талабларни ўз ичига олган;
  • ҳуқуқий тартибга солишда камчиликлар мавжудлиги билан боғлиқ бўлган.    

Лойиҳа тартибга соладиган ҳуқуқий муносабатлар хусусиятини инобатга олган ҳолда бошқа нормалар ҳам коррупциоген омиллар сифатида баҳоланиши мумкин.

Учинчидан, коррупцияга қарши экспертиза адлия органлари томонидан НҲҲ лойиҳаларини (барча турдаги: қонунчилик, қонуности ва идоравий ҳужжатларни – таҳр.) ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш доирасида ўтказилади. Тузатишлар мустақил экспертларни ва тор ихтисосликдаги мутахассисларни уни ўтказишга жалб этиш имкониятини беради.

Тўртинчидан, энди коррупцияга қарши экспертиза натижалари бўйича барча фикр-мулоҳазаларни инобатга олиш мажбурий бўлиб, лойиҳа ҳуқуқий экспертизага такроран киритилганда улар бартараф этилган бўлиши керак. Илгари бундай фикр-мулоҳазалар фақат идоравий НҲҲ учун мажбурий бўлиб, қолган лойиҳалар учун эса тавсия тусига эга эди.   

Бешинчидан, амалдаги ҳужжатлар қуйидаги асосларга кўра коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади:

  • адлия органлари, давлат органлари ва ташкилотларининг иш режалари;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;
  • жамоатчилик назорати субъектларининг таклифлари ва тавсиялари;
  • мақолалар ва ОАВга келиб тушган бошқа материалларни ўрганиш натижалари.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.06.2018 йилдан кучга кирди.

Манба: norma.uz