-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Жисмоний шахслар учун ЭРИ арзонлашди

09.06.2018

Бу Президентнинг 5.06.2018 йилдаги Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблашга доир ПФ-5456-сон Фармонида назарда тутилган.

Президентнинг 18.07.2018 йилдаги ПФ-4455-сон Фармонига иловага тегишли тузатишлар киритилган.

Энди жисмоний шахсларга электрон рақамли имзо бериш учун тўлов ЭКИҲнинг 10%идан 7%игача камайтирилади. Яъни у 17 224 сўм ўрнига 12 056 сўмни ташкил этади (шарҳ эълон қилинган пайтдаги ЭКИҲдан келиб чиққан ҳолда).

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун ЭРИни рўйхатдан ўтказиш учун тўлов миқдори ЭКИҲнинг 10%и миқдорида сақлаб қолинди.

Эслатиб ўтамиз, электрон рақамли имзо калитлари давлат ва банк хизматларининг барча турларидан эркин фойдаланиш имкониятини таъминлайди ва Давлат хизматлари марказлари томонидан расмийлаштирилади. У ерга шахсан бориб ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда мурожаат қилиш мумкин.

Бу ерда ЭРИ олиш тартиб-таомили тўғрисида батафсил билиб олиш мумкин.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эъон қилинган ва 7.06.2018 йилдан кучга кирди.

Манба: norma.uz