-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан валютавий своп операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди

10.06.2018
Ушбу ўзгаришларга асосан, валютавий своп операцияларини амалга оширишда сўм ва чет эл валютаси ёки икки чет эл валютаси ўртасидаги своп битимини тузишда своп битимининг базавий курси Марказий банк томонидан белгиланадиган курс бўйича эмас, томонларнинг ихтиёрига кўра эркин белгиланиши тартиби ўрнатилди.
 
Шунингдек, валютавий своп операцияларини амалга оширишда чет эл валютаси сифатида тарафлар уларнинг хоҳишига кўра исталган чет эл валюталаридан фойдаланилиши мумкинлиги белгиланди.
 
Эслатиб ўтамиз, валютавий своп операцияси бу битимда белгиланган муддат ва валюта курси бўйича ҳисоблашиш шарти асосида валюталарни бир вақтда сотиб олиш ва сотиш бўйича икки томонлама битимдир.
 
Ҳуқуқий ахборот